Полезное для бухгалтера в ноябре:
25 декабргача учта ҳисобот топшириш ва солиқларни тўлаш лозим
Жорий йилнинг декабрь ойидаги солиқ календарининг яқинлашиб келаётган «қизил» саналари ҳақида ҳурматли бухгалтерларимизга эслатиб ўтамиз.
2019 йил 24 декабрь – 2019 йилнинг ноябрь ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқ тўлашнинг сўнгги куни (АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида” Низомнинг 12, 13-бандлари).
2019 йил 25 декабрь-сўнгги кун:
Ноябрь ойи учун:
- Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 187-моддаси 2-банди; Солиқ кодексининг 188-моддаси; Солиқ кодексининг 310-моддаси).
Қуйидаги материаллар билан танишиб чиқишни тавсия этамиз: «ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобининг янги шакли қандай тўлдирилади», « Пенсия ва нафақалар – ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобида»;
- ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 225-моддаси 1-қисми; Солиқ кодексининг 226-моддаси 1-қисми; Солиқ кодексининг 226-5-моддаси 1 ва 3-қисмлари). Қуйидаги материаллар билан танишиб чиқишни тавсия этамиз: ҚҚС ҳисоб-китобининг янги шакли 15% ставкани инобатга олган ҳолда қандай тўлдирилади, «ҚҚС бўйича ноль кўрсаткичли ҳисобот топшириш оқибатлари», « ҚҚС салбий чиққан бош бухгалтер нималарга тайёр бўлиши керак?», «ҚҚС бўйича ҳисоботни тўлдиришда нималарга эътибор бериш лозим?», соддалаштирилган ҚҚС ва норезидентнинг хизматлари бўйича ҳисоботни тўлдиришга мисол;
- ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодекси, 247-модда, 4-қисм);
- товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодекси, 347-модда, 3-қисм);
- ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни. Ҳар чоракда ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно (Солиқ кодексининг 360-моддаси, 5-қисми);
- меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни (АВ томонидан 3.11.2016 йилда 2836-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 17-банди).
Декабрь ойи учун:
Бир йил учун солиқнинг суммаси 200 БҲМдан ортиқни ташкил этадиган юридик шахслар, шунингдек солиқнинг суммаси 200 БҲМдан камни ташкил этадиган юридик шахслар ҳамда микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – 2019 йилнинг IV чораги учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни. Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари, республикамизда фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон норезидентлари, шунингдек юридик шахс ташкил этган ва этмаган ҳолда деҳқон хўжаликлари ушбу солиқ бўйича жорий тўловларни тўламайдилар (Солиқ кодексининг 264-моддаси 1 ва 3-қисмлари).
Татьяна Лимарева.