Полезное для бухгалтера в ноябре:
Бухгалтер малакаси учун ким ҳақ тўлайди?
Buхgalter.uz бухгалтерларнинг малака ошириши ва ахборот жиҳатдан таъминланишини ким қоплашини аниқлади. Жами сўровда таҳририят телеграмм–каналнинг 642 нафар фойдаланувчиси иштирок этди. Улардан 426 (66%) нафари: “Ҳеч ким. Менинг малакам – менинг муаммоим”, деб жавоб беришди. Ва фақат 216 нафари улар учун иш берувчилар тўлашини хабар қилишди.Демак, ҳар ким ўз муаммосини ўзи ечиши керакми? Ислоҳотлар жараёнида бухгалтерга дуч келадиган қийинчиликларни енгиб ўтишига ким ёрдам беради?
Бухгалтерлар, бардам бўлинг!
Тез орада 2020 йил 2019 йилдан эстафетани қабул қилади. Ислоҳотлар давом этади: навбатдаги янги тартиблар эскиларини алмаштиради. Бухгалтерлар жорий ишлардан ажралмаган ҳолда солиқ солишнинг, бухгалтерия ҳисоби ва кадрлар ишини юритишнинг янги қоидаларини ўзлаштиришлари лозим бўлади.
Ўтаётган йилда асосий касбга оид ўзгаришлар талай тадбиркорлик субъектларининг солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтиши билан боғлиқ бўлди. Бу бухгалтерларга қандай таъсир кўрсатди? “Қонун ҳужжатларидаги сўнгги ўзгартиришлар сизнинг касбий фаолиятингизда қандай акс этди?”, деган саволга 486 нафар фойдаланувчи жавоб берди. Уларнинг 60%и солиқ солишнинг умумбелгиланган тизими бухгалтери сифатида қайта ўқитилишларига тўғри келганлигини хабар қилишди.
“2018 йилдан аввал ва ундан кейин сиз қанча ташкилотда ишладингиз?”, деган саволга 532 нафар респондент жавоб берди. Бунда “кўп тармоқли”-бухгалтерларнинг учдан бири (36%и) иш ҳажмлари ошганлиги боис илгариги ташкилотларнинг бир қисмидан воз кечишларига тўғри келганлигини маълум қилишди.
Ўзгаришлар бухгалтернинг иш ҳақига қай даражада таъсир қилганлиги тўғрисидаги саволга 535 нафар киши жавоб берди. 22%и камроқ иш ҳақи олишни бошлашганини тан олишди, сабаби кўпроқ ташкилотни юритиш имкони бўлмаяпти. Респондентларнинг аксарияти ҳар ҳолда иш ҳақи илгариги даражада сақланиб қолганлиги ёки унинг миқдори ошганлигини қайд этганликлари қувонтиради.
Келаётган 2020 йил ҳам бухгалтерлар учун осон кечмайди: янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, электрон ҳисобварақ-фактураларга, онлайн-НКМ ва виртуал кассага ўтиш, ЯММТ ва Меҳнат кодексининг янги таҳрири, камерал назоратнинг янги қоидалари билан боғлиқ солиқ тўловчиларни сегментлаш ва шундан кейин – ХМҲСга фаол ўтиш. Буларнинг барчаси ўрганиш, ўрганиш ва яна ўрганиш заруратини тақозо этади. Фақат вақт ва пул бўлса бўлгани!
Ва бу ерда энг қизиқ савол туғилади: бухгалтерлар ўз малакасини қандай оширади ва бу мақсад учун қанча сарфлашади? Респондентларнинг 60%и (531 тадан 320 нафари) ижтимоий тармоқлар ва телеграмм-каналларида ҳамкасбларнинг бепул маслаҳатлари билан кифояланмоқда. Нима учун мураккаб амалий масалаларни ҳал қилишнинг хатарли усули энг оммабоп бўлди?
- 1-сабаб – бухгалтернинг ўта бандлиги
Сурункали вақт етишмаслиги туфайли ҳамма бухгалтерлар ҳам малака ошириш курслари, семинарлар ва тренингларга бора олишмайди.
- 2-сабаб – ўқитиш қийматининг юқорилиги
Кўп бухгалтерлар касбга оид мавзудаги газеталарни олишса, ўқув марказларига қатнашса, малака ошириш бўйича турли сервислардан фойдаланишса, қалблари қувончга тўларди. Бироқ, уларга таълим хизматларининг қиймати масаласи долзарбдир. Сўров иштирокчиларининг аксарияти бугунги кунда ойига 6 млн сўмгача олишади. Ўқиш харажатлари уларнинг кўпига қимматлик қилади.
Респондентларнинг бир қисми (28%и) малака ошириш ва ахборот-маълумотнома тизимларини харид қилиш учун йилига 2 млн сўмдан ортиқ сарфламайди. Бу пулларга долзарб мавзулардаги тахминан 4-6 та семинарга қатнаш мумкин. Агар ўқитувчи норматив базани биладиган кабинет назариётчиси эмас, балки тажрибали амалиётчи бўлса омадингиз келади.
Энг арзон ўқув курсларининг қиймати эса иккита-учта семинар қийматига тенг. Маблағларнинг бир қисми газеталар обунаси ёки ахборот-қидирув тизимларига сарфланган тақдирда ҳам натижа шундай бўлади. Агарда сиз DipIFR ёки CIMA дастурлари бўйича тайёргарликдан ўтишни ва бунда малака ҳужжатини олишни хоҳласангиз, энди бу умуман бошқача тарздаги харажатлардир.
Нима учун иш берувчи ҳақ тўлашни хоҳламайди
Нима учун иш берувчилар бухгалтерларга касбий даражаларини сақлаб туриш учун унча рўйхушлик бермай ёрдам бермоқдалар? Бунинг учта сабаби бор:
1. Ҳар қандай ҳолатда ҳуқуқбузарлик ва қўшимча ҳисоблаб ёзишнинг олдини олиб бўлмайди;
2. Бухгалтер бошқа ташкилотларда қўшимча ҳақ олади, нима учун мен унинг учун тўлашим керак?
3. Қиммат малака ошириш курсларидан кейин бухгалтер меҳнатга юқори ҳақ тўланадиган бошқа иш топиши мумкин. Мен эса бошқасини ўқитишимга тўғри келади ва бунинг охири кўринмайди?
Раҳбар унинг бухгалтери ўз “касбий фаоллигини” ўзи қўллаб-қувватлашини истайди. У ҳисобда муаммо бўлишини истамайди, бироқ бухгалтернинг хатоси учун бухгалтернинг ўзи жавоб беради, директорга бу ҳеч ҳам дахл қилмайди, деган ишончда. Позицияси бундай: “мен сени ёллайман ва иш ҳақи тўлайман, сен эса ишлайсан ва ўз муаммоларингни мустақил равишда ҳал қиласан”.
Buxgalter.uz сиз учун нима қилиши мумкин
Сиз бизга ҳар қандай бюджет билан, умуман олганда – нолдан бошлаб келишингиз мумкин.
Ҳозир бутун контентдан бепул фойдаланиш мумкин. Сиз рўйхатдан ўтиб, исталган материалларни – ўзбек ва рус тилига таржима қилинган янги норматив-ҳужжатлар, янгиликлар бўйича тушунтиришлар, қонун ҳужжатларининг мураккаб масалалари бўйича тушунтиришлар, солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисоби бўйича маслаҳатлар, сайтимиз ўқувчиларининг саволларига тажрибали амалиётчи бош бухгалтерлар, юристлар ва кадрлар бўйича ходимларнинг жавобларини ўқишингиз мумкин.
Янги йилдан бошлаб бизда қўшимча пуллик контент – қадамма-қадам йўриқномаларни ўз ичига олган маълумотномалар пайдо бўлади. Энг оддий обуна ойига тахминан 60 минг сўм туради. Ёпиқ маълумотлардан фойдаланиш имкониятидан ташқари, ўз тариф режангиз доирасида сиз:
- ишдан ажралмаган ҳолда сутканинг исталган вақтида bir.uz ва Buhshkola.uz тизимларида ўз малакангизни бепул баҳолашингиз ва оширишингиз;
- “Норма” ПРМ вебинар ва семинарларида иштирок этишингиз;
- ДСХО талабномаларига жавоб тайёрлаш бўйича маслаҳатлар олишингиз;
- сизнинг амалиётингиздан солиқлар ва ҳисоб бўйича ҳар қандай саволларга экспертларимизнинг ёзма ва оғзаки жавобларини олишингиз мумкин.
Олег ГАЕВОЙ