Полезное для бухгалтера в декабре:
Нима учун давлат мулки ижара тўловининг энг кам ставкалари зарур
Ҳар йилнинг бошида давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш учун ижара тўловининг энг кам ставкалари эълон қилинади. Илгари улар тадбиркорлик субъектларига тегишли кўчмас мулкни ижарага бериш чоғида солиқ солиш мақсадларида ҳам фойдаланилган. Бугунги кунда ушбу ставкалар нима учун керак?
“Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилдаги Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун солиқ солиш чоғида давлат мулки ижарасининг энг кам ставкаларини инобатга олиш зарурлиги юзасидан кўрсатма берувчи нормаларни ўз ичига олмаган. Уларнинг ўрнига кўчмас мулк бозорида бир квадрат метр ижара қиймати нархлари келмоқда.
Бинобарин, давлат мулки ижарасининг энг кам ставкалари ушбу бозор учун муҳим индикатор бўлиб қолмоқда. Улар асосида бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловининг таянч ставкаларини қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқиш мумкин:
Тс=Эс*Кз*(Кқ+Кҳ+Ко), бунда:
Эс - 2020 йилга Тошкент шаҳри, вилоятлар ва туман шаҳарлари бўйича давлат мулкининг 1 кв. метридан фойдаланиш учун ижара тўловининг энг кам ставкалари;
Кз - ҳудудий зона коэффициенти;
Кқ - қурилиш тури бўйича коэффицент;
Кҳ - туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффиценти;
Ко - тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффиценти (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (4-8/14-1237-сон), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (02/07-02-32/2166-сон) ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (1442/01-13-сон) қўшма хатига қаранг).
Бунда коэффициентлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
2020 йилга Тошкент шаҳри, вилоятлар ва туман шаҳарлари бўйича давлат мулкининг 1 кв. метридан фойдаланиш учун ижара тўловининг энг кам ставкалари учта идоранинг юқорида зикр этилган хати билан тасдиқланган. Тошкент шаҳри, туман ва вилоятлар марказлари учун ижара тўловлари ставкаларини ўз ичига олган иловаларни бу ерда юклаб олиш мумкин.
2020 йилга Тошкент шаҳри бўйича давлат кўчмас мулкининг 1 кв. метридан фойдаланиш учун ижара тўловининг энг кам ставкалари:
2020 йилга Ўзбекистон Республикаси (вилоятлар марказлари) бўйича давлат кўчмас мулкининг 1 кв. метридан фойдаланиш учун ижара тўловининг энг кам ставкалари:
2020 йилга Ўзбекистон Республикаси (туманлар ва шаҳарлар) бўйича давлат кўчмас мулкининг 1 кв. метридан фойдаланиш учун ижара тўловининг энг кам ставкалари: