Полезное для бухгалтера в ноябре:
ЖШДС бўйича имтиёздан 1 апрелга қадар фойдаланишга улгуринг
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин мулкдор ихтиёрида қоладиган фойда суммасига ЖШДС солишдан озод этиладиган имтиёз 2020 йил 1 апрелга қадар амал қилади. Имтиёзни йўқотмаслик учун шу санагача жамғарилган фойдани тақсимлаш ва дивидендларни тўлашга улгуриш лозим.
Бундан ташқари савол туғилади: энди тақсимланган фойда суммаси ва имтиёзни солиқ ҳисоботининг қайси шаклида акс эттириш лозим - ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобидами (11101_8) ёки Дивиденд ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлар ҳисоб-китобидами (10202_4)?
1 январдан бошлаб хусусий корхона мулкдори, оилавий корхона иштирокчиси ёки фермер хўжалиги бошлиғига мазкур юридик шахслар ихтиёрида қоладиган фойда суммасидан тўланадиган даромадлар дивидендларга тенглаштирилади .
Бунда Молия вазирлиги ва ДСҚ ахборот хабарининг 2-бандида илгари СКнинг 2007 йилдаги таҳрирининг 179-моддаси 6-банди билан белгиланган имтиёз 1 апрелга қадар амал қилиши кўрсатилган. Демак, агар хусусий корхона мулкдори 2019 йил учун фойдани ва ўтган йиллар учун жамғарилган фойдани тақсимлаб, уни 2020 йил 31 мартгача тўлашга улгурса, у бу имтиёзни қўллай олади. 1 апрелдан кейин қолган барча тақсимланмаган фойда уни тақсимлаш чоғида дивиденд деб эътироф этилади ва 5% миқдорда дивиденд солиғи солинади .
Энди бу имтиёзни солиқ ҳисоботида қаерда акс эттиришни кўриб чиқамиз.
Буни одатдаги ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш учун шаклда бажариш нотўғри бўлади, чунки “солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин мулкдор ихтиёрида қоладиган фойда суммаси” энди “дивидендлар” тушунчасига тўғри келади. 012-сатр “Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар” (Ҳисоб-китобга 6-илованинг 4-графаси) номида “дивидендлар ва фоизлардан ташқари” дейилган.
Шу тариқа, агар хусусий корхона мулкдори ўз фойдасини тақсимлаб, 2020 йил 1 апрелга қадар уни олса, буни имтиёзни кўрсатган ҳолда Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида (10202_4) акс эттириши лозим.
Ҳисоб-китоб шакли ва унга иловани тўлдириш намунасига қаранг.
Татьяна ЛИМАРЕВА