Ўз маҳсулотини норезидентга етказиб бериш чоғида имтиёзлар қандай қўлланилади

preview

Вuxgalter.uz ўқувчиларининг саволларига Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб беради.

- Корхона норезидент (норезидент Ўзбекистонда эмас, ДМ эмас) билан чет эл валютасида тўғридан-тўғри битимлар асосида Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш  назарда тутилган ўзи ишлаб чиқарган тайёр маҳсулотни етказиб бериш юзасидан шартнома тузди. Корхона  мазкур ҳолатда норезидентга тайёр маҳсулот етказиб бериш қисмида фойда солиғи бўйича имтиёз ва ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллаши мумкинми?

- Президентнинг 26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731-сон қарорининг 5-бандида маҳаллий корхоналар Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзлари эгаси бўлган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга тўғридан-тўғри битимлар шартида норезидентлар билан хорижий валютада шартномалар тузиш ҳуқуқига эга эканлиги айтилган. Ва бундай контрактлар экспорт қилувчи корхоналарга бериладиган солиқ имтиёзлари тақдим этилган ҳолда экспорт контрактларига тенглаштирилади.

Товарларни (ишларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойдага ноль даражали ставкаси бўйича фойда солиғи солинади . Солиқ кодексининг 337-моддаси 1-қисми 6-бандида назарда тутилган  ноль даражали солиқ ставкаси товарларни (ишларни) экспортга реализация қилишдан олинган даромадлари жами даромаднинг 15%идан ошган солиқ тўловчилар томонидан қўлланилади.

Тегишинча, агар экспорт улуши жами даромаддан 15% ошса, корхона экспорт контрактларига тенглаштирилган шартномалар бўйича олинган фойда бўйича фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаши мумкин.

Товарларни экспортга реализация қилишга ҚҚС солинади . Ушбу ҚҚС ставкаси экспорт контрактига тенглаштирилган шартномалар бўйича реализация қилиш бўйича айланмаларга ҳам татбиқ этилади.

ТИФ ТИФ ТИФ /ru/publish/doc/text158166_uz_mahsulotini_norezidentga_etkazib_berish_chogida_imtiezlar_qanday_qullaniladi