Ответы на ваши вопросы есть в Buxgalter Pro:
Buxgalter.uz ўқувчилари саволларига Молия вазирлигининг бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб беради.
- Жисмоний шахсларнинг қандай даромадларига қон донорлигида ЖШДС солинмайди?
- Ушбу ҳолатда қуйидагилар солиқ солинмайдиган даромадларга киради:
- донорлик учун мукофот;
Шунингдек, иш жараёнида қон билан боғлиқ ишларни бажарувчи тиббиёт ходимлари оладиган суммага ҳам ЖШДС солинмайди:
- қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш;
- тўплаш;
- тайёрлаш;
- қайта ишлаш ва сақлаш 30.08.2002 й. ЎРҚ-402-II 22-м. СК 369-м. 1-қ. 2-б..
Донорлик учун мукофот
Донорлик учун мукофот – бу БҲМнинг 5 баравари миқдорида бирйўла бериладиган пул мукофоти. У "Ўзбекистон Республикаси фахрий донори" кўкрак нишони олганга тўланади . Бундай кўкрак нишони билан қон (камида 40 марта) ва унинг таркибий қисмларини (камида 60 марта) бепул топширувчи Ўзбекистон фуқаролари ва бошқа жисмоний шахслар тақдирланади 23.07.2014 й. 202-ВМҚ 1-б.. Бундай ташқари, ушбу инсонлар даволаш-профилактика муассасаларининг стационарларида овқатланиш учун ҳақ тўламайди.
Донорлик шартлари
Қон ва унинг таркибий қисмларини 18 ёшга тўлган шахслар тиббий кўрикдан ўтказилганидан кейингина топширишлари мумкин. Тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда саломатлиги тўғрисида ҳужжат бериш бепул амалга оширилади30.08.2002 й. ЎРҚ-402-II 9-м..
Кадрлар ҳисоби
Қон ва унинг таркибий қисмларини топширадиган куни, шунингдек тиббий кўрикдан ўтадиган куни донор ишдан озод қилинади. Ана шу кунлар учун унга ўртача иш ҳақи сақланади.
Донорга ҳар сафар қон ва унинг таркибий қисмларини топширган куннинг бевосита эртасига дам олиш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бир кун берилади. Донорнинг хоҳишига кўра мазкур дам олиш куни ҳар йилги меҳнат таътилига қўшиб берилиши мумкин 30.08.2002 й. ЎРҚ-402-II 20-м..
Мазкур ҳолатда ўртача кунлик иш ҳақи кейинги икки календар ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади 11.03.1997 й. 13-сон ВМҚ 6-илова. Бунинг учун:
- ўртача иш ҳақи тўланадиган ҳодиса юз берган ойдан олдинги икки ой учун ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларни аниқланг;
- олинган икки ой учун ҳисобланган иш ҳақи суммасини 2 га бўлинг;
- ўртача ойлик иш ҳақини иш вақти тақвими бўйича ҳисоб-китоб ойи кунлари сонига ажратинг;
- бир кун учун ўртача иш ҳақини ўртача иш ҳақи сақланадиган кунлар сонига кўпайтирган ҳолда ҳисоблаб ёзиш суммасини аниқланг.
Хусусий ташкилотлар донорлик қонини тайёрлаши мумкинми?
Донор қони ва унинг таркибий қисмларини тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш ва сақлашни қон билан ишлаш хизмати амалга оширади. Бу - давлат соғлиқни сақлаш тизимининг донор қони ва унинг таркибий қисмларини тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш бўйича ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари мажмуи 30.08.2002 й. ЎРҚ-402-II 10-м. 30.08.2002 й. ЎРҚ-402-II 12-м..