Бухгалтер апрель ойида нималар қилиши керак

preview

Апрель ойининг биринчи ўн кунлигида бухгалтер 2020 йил март ойи учун солиқларни ва апрель ойи учун бўнак тўловларини тўлаши керак.

5 апрель (6 апрель):

2020 йилнинг март ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни ;

  • 2020 йил март ойи учун банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни   .
Эътибор беринг
5 апрель дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли мазкур солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 6 апрелга кўчирилади    .

9 апрель:

  • 2020 йил апрель ойи учун айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича аванс тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, шунингдек 2020 йил II чораги учун айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг1/4 қисмини тўлашнинг сўнгги .

10 апрель:

  • 2020 йил апрель ойи учун айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларни йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади

  • 2020 йилнинг март ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни  ;
  • 2020 йил март ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни ;

14 апрель:

  • 2020 йил март ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этишнинг сўнгги куни .

15 апрель: 

  • 2020 йил март ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни   ;
  • 2020 йил март ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни .
  • 2020 йилнинг I чораги учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни  .

20 апрель:

  • 2020 йил март ойи учун ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни  ;
Эътибор беринг
ҚҚС ҳисоб-китоби ортиб бормайдиган якун билан эмас, балки 2020 йил март ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади . Шаклни тўлдиришнинг айрим жиҳатларини my.soliq.uz сайтида – шаклга бириктирилган йўриқномадан аниқлаштириб олишингиз мумкин.
Эътибор беринг
ҚҚС ҳисоб-китобига «Ҳисобварақ-фактуралар рўйхати»ни юклаб олиш тугмаси назарда тутилган. Унинг ёрдамида E-factura электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимининг маълумотлар базасидан ҚҚС ҳисоб-китобига 4 ва 5-иловаларга файл-шаблонлар автоматик тарзда тўдирилади. Бироқ буни фақат тасдиқланган (ЭРИ билан имзоланган) ҳисобварақ-фактуралар бўйича амалга ошириш мумкин.
  • 2020 йилнинг I чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни.

Бунда бюджет ташкилотлари ва ННТлар томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи солиқ даври якунларига кўра тақдим этилади, бундан матлубот кооперативлари мустасно. Ўтган солиқ даври якунлари бўйича жами даромад мавжуд бўлмаган тақдирда солиқ ҳисоботини тақдим этиш талаб қилинмайди.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этилади ва тўланади   ;

  • 2020 йил апрель ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Бунда солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади ;

  • 2020 йил март ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади  ;
  • 2020 йил март ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китоби  . Бунда ҚҚС ҳисоб-китоби ортиб борувчи якун билан эмас, балки 2020 йил март ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади ;
  • 2020 йилнинг I чораги учун электрон шаклда хизматлар кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни  ;
  • 2020 йил март ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни  ;
  • 2020 йил март ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади  

23 апрель

2020 йил апрель ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни .

Эътибор беринг
Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди . Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди . Ҳар ойлик бўнак тўловлари солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилади .

24 апрель

  • 2020 йилнинг I чораги учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни

* Қуйидагилар бундан мустасно:

  • чораклик ҳисоботни ҳисобот чораги тугаганидан кейин 40 кун мобайнида тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар;
  • молиявий ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;
  • молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;
  • молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар.

25 апрель:

  • 2020 йилнинг март ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг
25 апрель дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли мазкур солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 27 апрелга кўчирилади   .

30 апрель: 

  • 2020 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳисоб-китобни жорий солиқ даврининг 1 майига қадар тақдим этишнинг сўнгги куни .

Бунда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун солиқ қуйидаги тартибда тўланади:

- ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар - йиллик солиқ суммасининг 30%и;

- ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар - солиқнинг қолган суммаси ;

  • 2020 йил учун деҳқон хўжаликлари томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни .

Яна нималарни ёддан чиқармаслик лозим?

  1. Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб барча солиқ тўловчилар солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиши ва жорий этиши лозим .
  2. Карантин даврида корхонангизнинг ички инқирозга қарши сиёсатини қуйидагилар орқали таъминлашингиз лозим:
  • имкон қадар масофадан ишлаш тузилмасини таъминлаш, корхонанинг ҳар бир бўлинмаси учун бундай иш тартиби тузиш;
  • масофадан туриб товар ва хизматларни реализация қилиш жараёнини жорий қилиш (Интернет орқали, етказиб бериш хизмати ва бошқалар ёрдамида);
  • корхонада захира жамғармасини ташкил этиш ва унинг ҳисобидан қуйидагилар бўйича зарур тўловларни амалга ошириш: ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар, солиқлар ва бошқа мажбуриятлар, товарларни, хизматларни реализация қилиш учун хом ашё ва материалларни харид қилиш;
  • масофадан туриб ўзаро алоқа қилишда «Электрон ҳисобварақ-фактура» ресурси жуда қулайдир. 2020 йил март ва апрель ойлари учун ўзингиз танлаган ЭҲФ оператори тизимида, шунингдек my.soliq   даги E-factura «Электрон ҳисобварақ-фактуралар» тизимида   чиқувчи ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришни ва жўнатишни, шунингдек олинган товарлар ва хизматлар бўйича кирувчи ҳисобварақ-фактураларни текширишни ва имзолашни унутманг.

Эслатиб ўтамиз, операторингизнинг шахсий кабинетида бошқа операторларнинг хизматларидан фойдаланадиган контрагентлар томонидан сизга тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни кўришнинг имкони бўлмайди. Тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни эътибордан қочирмаслик ва контрагентни куттириб қўймаслик учун иш куни давомида қуйидаги иккала шахсий кабинетга назар ташлаб туринг:
• ЭҲФ операторингиз;
mysoliq.uz да («ЮШ электрон ҳисобварақ-фактуралари» бўлими).

Татьяна ЛИМАРЕВА.

Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари /ru/publish/doc/text158619_buhgalter_aprel_oyida_nimalar_qilishi_kerak