Полезное для бухгалтера в декабре:
Солиқлар бўйича муддатни кечиктириш учун қаерга мурожаат қилиш керак
4 март куни барча солиқ тўловчиларнинг my.soliq.uz даги шахсий кабинетларига ДСҚнинг хати юборилган. Унда Президентнинг 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон Фармони билан тақдим этилган солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш ва уларни бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича мурожаат қайси органлар томонидан қабул қилиниши тушунтириб берилган.
Ресурс солиқлари бўйича муддатни кечиктириш ва уларни бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини қандай олиш ҳақида buxgalter.uz алоҳида тушунтириш берган.
ДСҚ хатига келсак, унда идора томонидан мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича қуйидагилар қисмида ваколатлар тақдим этилиши ҳақида тушунтириш берилган:
- 6 ойгача тўлов муддатини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) қисмида - маҳаллий давлат ҳокимияти органларига;
- пенялар ҳисобланишини ва солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари кўрилишини тўхтатиб туриш қисмида - давлат солиқ хизмати органларига.
Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатлари туфайли вақтинчалик қийинчиликларни бошдан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларга солиқ органлари қуйидагиларни тавсия этади:
- мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш муддатларини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида ташкил этилган котибиятларга мурожаат қилиш;
- мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича пенялар ҳисобланишини ва (ёки) солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари кўрилишини тўхтатиб туриш учун туман (шаҳар) ДСИга мурожаат қилиш.
Шунингдек хатда маълум қилинишича, СК 97-102-моддаларида ваколатли орган ва солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш тартиби белгиланган. Қуйидаги солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш бўйича:
- айланмадан олинадиган солиқ, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк ва ер солиқлари бўйича – маҳаллий давлат ҳокимияти органларига;
- ҚҚС, фойда солиғи, акциз солиғи, ЖШДС ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича – давлат солиқ хизмати органларига ваколатлар тақдим этилган.
Қўшимча маълумот олиш учун телефонлар:
|
(61) 222-23-61 |
|
(74) 223-95-49 |
|
(65) 221-26-60 |
|
(72) 226-02-80 |
|
(75) 225-00-33 |
|
(79) 220-60-22 |
|
(69) 227-95-24 |
|
(66) 234-42-36 |
|
(76) 221-74-67 |
|
(67) 225-36-11 |
|
(78) 150-49-80 |
|
(73) 241-73-06 |
|
(62) 223-11-06 |
|
(78) 140-32-25 |
|
(71) 244-19-53, ички рақамлар: 16854, 16855 |