Ответы на ваши вопросы есть в Buxgalter Pro:
Кўп корхоналарда карантин шароитларида ижара учун тўловни амалга оширишда вақтинчалик қийинчиликлар юзага келди. Тўланиши лозим бўлган ижара тўловлари ҳисоблаб ёзилади, бироқ ҳисоб-китоб ойида тўлов амалга оширилмайди. Агар бунда мол-мулк жисмоний шахсдан ижарага олинса, корхона – солиқ агенти уларнинг ижарадан олинган даромадларини ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттириши керак. «Норма»нинг эксперти Замира ЖЎРАЕВА юзага келган вазиятда буни қандай тўғри амалга оширишни сўзлаб берди.
- Жисмоний шахс-ижарага берувчининг даромадлари уларни тўлаш пайтидан қатъи назар ҳисоблаб ёзиш пайтида ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттирилиши керак.
Солиқ агенти солиқ солиш мақсадларида ҳисобни ҳисоблаш усули СК 78-м. бўйича миллий валютада юритади. Бинобарин, жисмоний шахс-ижарага берувчининг даромадлари уларни ҳақиқатда тўлаш пайтидан қатъи назар ҳисоблаб ёзиш пайтида ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттирилиши керак.
Тўлов манбаида ҳисоблаб чиқарилган ЖШДС суммаси солиқ тўловчига даромадларни тўлаш билан бир вақтда, лекин солиқ ҳисоботини тақдим этиш СК 390-м. муддатларидан кечиктирмай солиқ агенти томонидан тўланади. Мазкур ҳолатда солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддати тўлаш муддатидан олдин келиши боис, тегишинча, жисмоний шахснинг даромадларидан ушлаб қолинган ЖШДС ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тўланиши керак.