МБ валюта кредитлари тўғрисидаги сўровга жавоб берди

preview

Ўзбекистон банклари кредит қўйилмаларининг 48,1%ини (қарийб 104 трлн сўм) хорижий валютада тақдим этган. Сўм курси 2019 йил апрелдан буён 20%га пасайди. Бундай вазиятда МБ қарздорларни қўллаб-қувватлашни режалаштираяптими? 

«Газета.uz» интернет нашрининг сўровига жавобан регулятор қарздорлар курснинг қайта баҳоланишидан кўрган зарарларини қоплаш, имтиёзли конвертация курсини жорий этиш ёки валютадаги кредитларни имтиёзли курс бўйича сўмли кредитларга ўтказишни режалаштирмаётганини маълум қилди. МБ бундай чораларнинг салбий оқибатлари мавжудлиги, халқаро молия институтлари буни тавсия этмаётганини келтириб ўтди.

Регуляторнинг фикрича, ҳар қандай молиявий восита, шу жумладан валютадаги кредит муайян хатарларни (валюта риски, фоиз риски ва бошқа) ўз ичига олади. Барча хатарлар қарз олувчи томонидан валюта ёки бошқа турдаги кредитларни олиш бўйича қарор қабул қилиш вақтида мустақил равишда ҳар томонлама ҳисобга олиниши керак.

Бунда коронавирус пандемияси вақтида қарздорларни қўллаб-қувватлаш учун банклар кредит бўйича тўловлар муддатини узайтириб, кечиктирилган қарздорлик бўйича пеня ва жарималарни ҳисобламаяпти.

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text159408_mb_valyuta_kreditlari_tugrisidagi_surovga_javob_berdi