Полезное для бухгалтера в декабре:
Тадбиркорлар учун инфратузилма харажатлари қопланади
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 июндан бошлаб корхоналарнинг ўз ҳисобидан амалга оширадиган инфратузилма барпо этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш учун компенсация маблағларини тақсимлаш тартибини белгиловчи қарори лойиҳаси жойлаштирилган.
Ҳар бир инвестиция лойиҳаси бўйича бир марталик тўловлар бўлиши кўзланмоқда.
“Инфратузилма яратиш харажатлари” деганда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ичимлик суви, оқава сув, электр энергия ва табиий газ марказлашган тармоқларига уланиш харажатлари тушунилади.
Компенсация маблағларини қуйидаги миқдорларда тақсимлаш тахмин қилинмоқда:
Ҳудуд |
Тахмин қилинаётган компенсация ҳажми |
Инвестиция лойиҳаси қиймати (АҚШ долл.) |
Тошкент шаҳрида |
10%и лекин 100,0 млн.сўмдан ортиқ бўлмаган |
300 мингдан 3 млн гача бўлганда |
20%и лекин 200,0 млн.сўмдан ортиқ бўлмаган |
3 дан 10 млн гача бўлганда |
|
30%и лекин 300,0 млн.сўмдан ортиқ бўлмаган |
10 дан 50 млн гача бўлганда |
|
50%и лекин 500,0 млн.сўмдан ортиқ бўлмаган |
50 млн дан ортиқ бўлганда |
|
Нукус шаҳри ва вилоят марказларида |
20%и лекин 200,0 млн.сўмдан ортиқ бўлмаган |
300 мингдан 3 млн гача бўлганда |
30%и лекин 300,0 млн.сўмдан ортиқ бўлмаган |
3 дан 10 млн гача бўлганда |
|
40%и лекин 500,0 млн.сўмдан ортиқ бўлмаган |
10 дан 50 млн гача бўлганда |
|
70%и лекин 1,0 млрд.сўмдан ортиқ бўлмаган |
50 млн дан ортиқ бўлганда |
|
Бошқа ҳудудларда |
30%и лекин 300,0 млн.сўмдан ортиқ бўлмаган |
300 мингдан 3 млн гача бўлганда |
40%и лекин 500,0 млн.сўмдан ортиқ бўлмаган |
3 дан 10 млн гача бўлганда |
|
50%и лекин 700,0 млн.сўмдан ортиқ бўлмаган |
10 дан 50 млн гача бўлганда |
|
100%и лекин 1,0 млрд.сўмдан ортиқ бўлмаган |
50 млн дан ортиқ бўлганда |
Сиз жорий йилнинг 18 майига қадар давом этадиган мазкур НҲҲ лойиҳаси муҳокамасида иштирок этишингиз мумкин.