Кечиктирилган дебиторлик қарзлари учун жарималар қайтарилади

preview

Ҳукумат томонидан Молия вазирлиги ва ДСҚга кечиктирилган дебиторлик қарзлари учун жарима санкциялари билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиқиш топширилди .

Товарлар амалда жўнатилган, ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган кундан бошлаб 90 кун ўтгандан кейин етказиб берилган товарлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун маблағлар келиб тушмаганлиги муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи деб ҳисобланади . Бунинг учун 10 БҲМдан 15 БҲМгача жарима солиниши назарда тутилган

2019 йил 1 январдан бошлаб давлат улуши 50%дан кам бўлган ташкилотларда дебиторлик қарзлари юзага келганда, санкциялар қўлланилмайди .

Молия вазирлиги ва ДСҚ томонидан бир ой муддатда 2018 йил 31 декабрдан кейин қўлланилган жарималар хатловдан ўтказилади. 

Хатлов натижаларига кўра:

  • бир ой муддатда ушбу ташкилотлар томонидан кечиктирилган дебиторлик қарзлари учун тўланган жарима суммалари қайтарилади;
  • 2 ҳафта муддатда хусусий ташкилотларга кечиктирилган дебиторлик қарзлари учун молиявий санкцияларни қўллаш тўғрисидаги суд қарорларини бекор қилиш тўғрисида судларга аризалар берилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.05.2020 йилдан кучга кирди.

Олег ЗАМАНОВ.

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text159985_kechiktirilgan_debitorlik_qarzlari_uchun_jarimalar_qaytariladi