Полезное для бухгалтера в ноябре:
Онлайн давлат рўйхатидан ўтказганлик учун пасайтирилган ставкалар бекор қилинди
«Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди .
«Прописка».
Ҳудудларда доимий яшаш жойларида рўйхатга олинган шахслар учун қуйидаги ҳолатларда давлат божининг оширилган ставкалари бекор қилинди:
- Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулк сотиб олинганда (шартнома суммасининг 5%и, бироқ 10 БҲМдан кам бўлмаган миқдорда);
- ушбу кўчмас мулк 3 йил мобайнида бошқа шахсларга сотилганда (400 БҲМ).
Бундан буён иккала ҳолатда ҳам ставка умумий асосларда, уй-жой квадрат майдонига қараб ҳисобланади:
- 100 м2 гача – 1 БҲМ;
- 100 м2 дан 200 м2 гача – 2 БҲМ;
- 200 м2 ва ундан ортиқ бўлганда – 3 БҲМ.
Нотариат
Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаганлик учун давлат божи 1 БҲМ миқдорида белгиланган. У хусусий амалиёт билан шуғулланиш истагини билдирган давлат нотариал идораларининг нотариуслари томонидан тўланмайди.
Нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестридан кўчирмаларни берганлик учун давлат божи БҲМнинг 5%ини ташкил қилади.
Киритилган қоидага кўра – қуйидаги ҳолатларда давлат божи битта нотариал ҳаракатга нисбатан ундирилади:
- икки ёки ундан ортиқ шахс номидан ёхуд икки ёки ундан ортиқ шахс номига берилган битта ишончномани тасдиқлашда;
- икки ёки ундан ортиқ шахснинг битта аризадаги (мажбуриятдаги) имзоларини шаҳодатлашда.
Бизнесни рўйхатдан ўтказиш
Тадбиркорлик субъектларини электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказганлик учун (шахсан ўзи келганда 50%), шунингдек уларни қайта рўйхатдан ўтказилганлик учун (шахсан ўзи келганда ставкаларнинг 50%и, электрон шаклда – 25%и) пасайтирилган ставкалар бекор қилинди.
Бунда ҳар қандай давлат хизматини (шу жумладан лицензия, рухсатнома олиш ва давлат рўйхатидан ўтиш) ЯИДХП орқали мустақил равишда олишда умумбелгиланган ставкалар ва 10%лик чегирма сақлаб қолинди.
Бизнесни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун долзарб давлат божи ставкалари:
Тадбиркорлик субъекти |
Давлат хизматини олиш (давлат рўйхатидан ўтказиш / қайта рўйхатдан ўтказиш) тартиби |
|
Шахсан келган ҳолда |
ЯИДХП орқали |
|
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар |
10 БҲМ
(2 230 000 сўм) |
10 БҲМнинг 90%и (2 007 000 сўм) |
Суғурталовчилар ва суғурта брокерлари, аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, биржалар, ломбардлар, инвестиция фондларини, «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарни, бозорларни, Президент ва Ҳукуматнинг тегишли қарорлари билан акциядорлик жамиятлари (шу жумладан холдинг) шаклида ташкил этилаётган хўжалик бирлашмалари
|
4 БҲМ
(892 000 сўм) |
4 БҲМнинг 90%и (802 800 сўм)
|
Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларини, юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорларни, юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини ҳамда юридик шахслар бирлашмалари |
1 БҲМ (223 000 сўм) |
БҲМнинг 90%и (200 700 сўм) |
Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 21.05.2020 йилдан кучга кирди.
Олег ЗАМАНОВ