Ответы на ваши вопросы есть в Buxgalter Pro:
Янги Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби, шунингдек, лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун қўлланадиган чоралар ва санкциялар тўғрисидаги низом тасдиқланди (20.05.2020 йилдаги 301-сон ВМҚ).
Мазкур ҳужжатга асосан алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланишга фақат БҲМнинг 1 000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда устав фондига эга юридик шахслар ҳақли. Алкоголь маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш бўйича нормаларга риоя қилишдан ташқари, улгуржи савдо билан шуғулланувчи:
- этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш автоматлаштирилган ахборот тизими иштирокчиси бўлиши;
- ДСҚнинг ахборот тизимига интеграциялашган электрон ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиши керак.
Ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғим БҲМнинг 5 бараварини, лицензия тўлови – йилига БҲМнинг 200 бараварини ташкил этади.
Маҳаллий пиво маҳсулотлари, кўпикланадиган ва табиий виноларнинг улгуржи савдоси учун лицензия олиш шарт эмас.
Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан "Шаробсавдо" улгуржи базаларига илгари берилган лицензиялар 3 ой муддатда қайта расмийлаштирилиши шарт.
Қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.05.2020 йилдан кучга кирди.
Лола АБДУАЗИМОВА