Бюджет ташкилотларининг валюта операциялари – ғазначилик орқали

preview

Бюджет ташкилотлари ва давлат мақсадли жамғармаларининг чет эл валютасидаги операцияларини Ғазначилик бошқаради. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2020 йилдаги янги 329-сон қарорида назарда тутилган.

Энди бюджет ташкилотлари ва ДМЖ тижорат банкларида чет эл валютасидаги ҳисобварақлар очишлари мумкин эмас. Истисно – Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қабул қилинган қарорлари. Бунинг ўрнига Молия вазирлиги Ғазначилиги бундай ташкилотларга чет эл валютасида шахсий ғазна ҳисобварақлари очади.

Ҳужжат билан бундай ташкилотлар бўйича давлат молиясини бошқариш ахборот тизими орқали бундай операциялар ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини белгилайдиган Бюджет тизими бюджетлари чет эл валютасидаги маблағларининг ғазна ижроси тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Чет эл валютасида шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш ва ёпиш, шунингдек имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасини тасдиқлаш тартиби Низомга иловаларда келтирилган.

Ҳужжат  Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.05.2020 йилдан кучга кирди.

Лола АБДУАЗИМОВА

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text160098_byudjet_tashkilotlarining_valyuta_operaciyalari_-_gaznachilik_orqali