ЭҲФ
Материал санаси 05.07.2023
Банкка депозит бўйича фоизлар суммасига ЭҲФ тақдим этиш керакми: Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ва солиқ маслаҳатчилари, "Норма" экспертларининг фикри. ... 

Материал санаси 26.08.2022
Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 йилдаги 471-сон қарори билан Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова) ўзгартиришлар киритилди. ... 

Материал санаси 09.06.2022
2022 йил март ойидаги сўмнинг кескин қадрсизланганидан кейин узлуксиз равишда мустаҳкамланиши айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботларида салбий курс фарқини акс эттиришда муаммоларни юзага келтирди. Молиявий маслаҳатчи Анвар РЎЗМАМАТОВ (ACCA DipIFR, CAP) buxgalter.uz илтимосига биноан, солиқ тўловчилар бундан кейин ҳам салбий курс фарқига ЭҲФ тақдим эта олишмаса, мазкур вазиятдан қандай чиқишлари мумкинлигини айтиб берди: ... 

Материал санаси 09.06.2022
“ҚҚС тўловчиси бўлган корхона аҳолига тиббий хизматлар кўрсатади. Корхона ҚҚС бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланади. Бунда ҳисобварақ-фактураларда солиқни кўрсатиш зарурми? ҚҚС бўйича имтиёз чет эл компанияси - ҳамкор томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларга татбиқ этиладими? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 21.04.2022
“Ташкилот Европада харид контракти бўйича $100 минг миқдорида товарлар харид қилди ва уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кирмай, реализация қилиш контракти бўйича РФда $120 мингга сотиб юборди. Мазкур вазиятни солиқ ҳисоботларида қандай тўғри кўрсатиш ҳамда солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш керак?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 19.04.2022
«МЧЖ муассислари – жисмоний шахслар хўжалик фаолиятини кенгайтиришни ва бунинг учун устав фондига қўшимча пул маблағлари ва ТМҚлар киритишни режалаштиришяпти. ТМҚлар қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича қабул қилинади. Жисмоний шахслар бўлган муассислардан ТМҚларни қабул қилиб олишда электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилиши лозимми?». Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ... 

Материал санаси 20.01.2022
Декабрь-январда айланмадан олинадиган солиқ тўловчилардан кўчмас мулкни ижарага олган ҚҚС тўловчилар муаммога дуч келишди. ҚҚС ҳисоб-китобига 4-иловада коммунал хизматларни қоплаш учун ҳисобварақ-фактуралар “ўтмаяпти”. Бундай вазиятда ижарага олувчи қандай қилиб коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаши ва ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 12.01.2022
Катта бўлмаган туркумлар билан импорт қилинадиган (фактура қиймати 5 минг АҚШ долларигача) товар учун келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни қўшимча тарзда олиш зарурми? Буни Божхона брокерлари уюшмаси илтимосига биноан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тушунтирди. ... 

Материал санаси 12.01.2022
2021 йил декабрь ойи учун ЭҲФни расмийлаштиришга улгурмаган тадбиркорлик субъектлари буни 2022 йилнинг 18 январига қадар амалга оширишлари мумкин. Молиявий санкциялар ва маъмурий жарималар мазкур санага қадар қўлланилмайди. ... 

Материал санаси 29.12.2021
Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги янгиланган порталининг ишга туширилиши ДСҚдан янги йил совғаси бўлди. Янги функционал МХИКни излашни анча соддалаштиради ва бу жараённи янада қулайроқ бўлиши учун хизмат қилади. Buxgalter.uz функционал билан ишлашга уриниб кўрди. ... 

Материал санаси 21.12.2021
Автосалон ДЙҲХХдан БҲМнинг 10%и қийматида (ҚҚСсиз) маълумотнома-счёт бланкаларини харид қилади. Жорий йил бошидан у мазкур маълумотномани мижозларга ҚҚС билан сотди. Имтиёзни МХИК кодига боғлашда ҳисобварақ-фактура ҚҚС бўйича имтиёз билан шакллантирилиши маълум бўлди. Вазиятни ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ тушунтирди: ... 

Материал санаси 20.12.2021
ДСҚ 2022 йил 1 январдан бошлаб норуда фойдали қазилмаларни қазиб олувчи ва қайта ишловчи ташкилотлар ЭҲФ тизимида товар-транспорт юкхатларини электрон шаклда расмийлаштиришлари лозимлиги ҳақида билдиришнома йўллади. Бунга барча солиқ тўловчилар эътибор беришлари лозим. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Материал санаси 29.11.2021
ДСҚ товарларга (хизматларга) базавий шартли ўлчов бирликларини боғлашни жорий қилишни 2022 йил 10 январга кўчирди. Тизимни ишга туширгандан кейин у ишга халақит бермаслиги учун фойдаланиш зарур бўлган вақт пайдо бўлди. Асосий вазифа - тизимда сизнинг бизнесингизга тўлиқ жавоб берадиган мос ўлчов бирликлари тизими пайдо бўлиши керак. ... 

Материал санаси 24.11.2021
ДСҚ ЭҲФ тизимига янги функционални киритди. У тадбиркорлик субъектига товарнинг ўлчов бирлигини танлашга ёрдам беради. Чунки энди ҳар доим ҳам одатдаги ўлчов бирликларини қўллаб бўлмаяпти. Buxgalter.uz ДСҚ мутахассислари ёрдамида вазиятни аниқлаштирди. ... 

Материал санаси 28.10.2021
10 дан 26 октябрга қадар гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйиш маҳсулотлари, картошка ва музлатилган балиқни етказиб бериш бўйича олди-сотди битимларини тузган тадбиркорлар мазкур давр учун СКнинг 483-моддаси 9-қисмида назарда тутилган имтиёзни қўллаш учун тузатилган ЭҲФни топширишга ҳақлилар. ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ бу ҳақда батафсил гапириб берди: ... 

Материал санаси 11.06.2021
Электрон ҳужжатларда идентификация рақамлари (штрих-кодлари) учун устун пайдо бўлди. Бунда норматив ҳужжатларда айнан қандай кодларни қўйиш зарурлиги ва қандай ҳолларда устун тўлдирилмай қолдирилиши мумкинлиги ҳақида аниқ кўрсатма мавжуд эмас. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ Ахборот-коммуникация технологиялари департаменти директори Ҳаётжон НАСРУЛЛОЕВ тушунтирди: ... 

Материал санаси 31.12.2020
Агар ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш муддати ўтиб кетган бўлса, ҳар ҳолда контрагентни ҳисобварақ-фактурани тақдим этишга қандай мажбурлаш мумкин? Агар сотувчи корпоратив карта ёрдамида харидлар бўйича ЭҲФ тақдим этмаса, нима қилиш зарур? Ушбу масалалар бугун декабрь ойи ва 2020 йил учун ҳисоботларни топширишга тайёрланаётган кўп бухгалтерларни ташвишга солмоқда. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 11.12.2020
Тахминан бир ойча олдин бюджет ташкилотларига тақдим этиладиган ЭҲФга қўшимча «лот» графаси киритилган ҳамда «ҳисобрақам» ўрнига «шахсий ҳисобрақам» кўрсатилишига оид қоида белгиланган. Бироқ Ҳисобварақ-фактуралар шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда ушбу янгиликлар қайд этилмаган. Шунга асосланиб тижорат ташкилотлари бошқа мижозлар сингари бюджет ташкилотларига ҳам оддий ЭҲФни тақдим этишлари мумкинми? ... 

Материал санаси 09.12.2020
ЭҲФ шаклининг ўзгартирилиши ва унга иккита янги устунлар киритилиши муносабати билан ДСҚ ноябрь учун электрон ҳисобварақ-фактураларни тақдим этишнинг сўнгги кунини 8 кунга кўчирди. Яъни – 18 декабрга қадар (18 декабрь ҳам киради). Buxgalter.uz бухгалтерларга ёрдам тариқасида илгари тайёрланган ва эълон қилинган йўриқномага ҳозир кўп бухгалтерларда юзага келган яна битта саволга жавобни эълон қилади. ... 

Материал санаси 18.11.2020
10 санага қадар ҳисобварақ-фактура тақдим этишлари керак бўлган, бироқ буни амалга оширишга улгурмаган бухгалтерлар, ноябрда уларни умуман тақдим эта олмадилар. 17 ноябрда электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимидаги тегишли чекловлар вақтинча олинди. Муҳим сўз – “вақтинча”. Кейин нима бўлади? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди. ...