Автоматик тарзда инкассо қўйиш тизими қандай ишлайди

preview

16 июндан бошлаб инкассо топшириқномалари марказлашган равишда – инсон омилини тўлиқ истисно этувчи дастурий маҳсулот ёрдамида тақдим этилади ва чақириб олинади. Бу қандай ишлаши ҳақида ДСҚнинг Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бошқармаси бошлиғи Нодир ЭРКАЕВ гапириб берди.

- Солиқ қарзи бўйича инкассони автоматлаштириш солиқ органлари томонидан асоссиз равишда солиқ тўловчиларнинг банк ҳисобварақларидан маблағлар ундирилишини истисно қилади. Инкассо топшириқномаси қўйишдан олдин, СКда белгиланган солиқларни тўлаш муддатидан кейинги кундан кечиктирмасдан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига автоматик равишда огоҳлантириш тарзидаги талабномани юборади. Инкассо топшириқномаси тўлашнинг сўнгги куни ўтгандан кейин автоматик тарзда шакллантирилади.

Дастур қуйидагиларни инобатга олади:

  • солиқ тўловчи томонидан солиқни тўлаш учун тўлов топшириқномаси банкка тақдим этилганлиги;
  • бошқа солиқ турлари бўйича ортиқча тўловнинг мавжудлиги;
  • солиқларни тўлаш муддатлари кечиктирилганлиги ёки Президент Фармонлари асосида солиқ қарзини ундириш тўхтатилганлиги.

Агар солиқ қарзи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда сўндирилган бўлса, дастур инкассо топшириқномасини чақириб олади.

Бухгалтер учун эслатма:

1. Солиқ ҳисоботини топширгандан сўнг шахсий кабинет орқали солиқ қарзи юзага келмаганлигига ишонч ҳосил қилинг.

2. Топширилган солиқ ҳисоботи бўйича юзага келган солиқ мажбуриятларига СКда белгиланган тўлов муддатидан кечикмасдан тўлов топшириқномаси тақдим этилишини таъминланг ҳамда солиқ органи маълумотлар базасига келиб тушганлигини текшириб кўринг.

Солиқ назорати Солиқ назорати Солиқ назорати /ru/publish/doc/text160549_avtomatik_tarzda_inkasso_quyish_tizimi_qanday_ishlaydi