Полезное для бухгалтера в декабре:
Агар харидор ЭҲФни имзоламаган бўлса, у ҚҚСни ҳисобга ололмайди
ҚҚС ҳисоб-китобининг 10006_14 кодли шаклига товарларни (хизматларни) реализация қилишда етказиб берувчиларнинг харидорларга тақдим қилган ЭҲФлари харидорлар томонидан ўз вақтида имзоланмаётганлиги масаласининг янги ечими киритилди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
- Етказиб берувчида (сотувчида) ҚҚС бўйича ҳисоботга 5-иловада Электрон ҳисобварақ-фактуралар реестри, ҳатто контрагент томонидан ЭҲФ эътиборсиз қолдирилган – уни имзоламаган ёки рад этмаган ҳолатда ҳам автоматик тарзда шаклланади.
Бироқ харидор томонидан қабул қилинмаган, келиб тушган электрон ҳисобварақ-фактуралар харидорда ҚҚС бўйича ҳисоботнинг 4-иловасида реестрда акс эттирилмайди. Улар бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди.
Ахборот хабарининг тўлиқ версияси билан бу ерда танишиш мумкин.