Полезное для бухгалтера в декабре:
ПФ-5996-сон Фармонни ҳисобга олган ҳолда ЯТТ учун солиқ имтиёзлари
Президентнинг 2020 йил 18 майдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5996-сон Фармони билан шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқлар бўйича қўшимча имтиёзлар жорий этилган. Батафсил – «Норма» етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВнинг шарҳловчи жадвалида:
Коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун солиқ имтиёзлари Президентнинг қуйидаги фармонларида акс эттирилган:
- 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон;
- 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон;
- 27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон;
- 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон.
Мазкур фармонларга мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорлар учун барча имтиёз ва преференциялар қулай бўлиши учун битта жадвалда жамланди:
Т/р |
Солиқлар ва йиғимлар
|
Якка тартибдаги тадбиркорлар |
||
Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 млн сўмдан ошмаган |
Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 млн сўмдан ошган, бироқ 1 млрд сўмгача бўлган |
Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 1 млрд сўмдан ошмаган
|
||
Солиқлар бўйича имтиёзлар |
||||
1 |
ЖШДС |
1. Карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган ЯТТ учун ЖШДС қатъий белгиланган суммасини ҳисоблаш тўхтатилди . 2. Фаолияти туризм соҳасига бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган ЯТТ учун ЖШДСнинг қатъий белгиланган суммалари 30%га камайтирилади .
|
|
|
2 |
Мол-мулк солиғи |
1. ЯТТ 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади
3. 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга нисбатан мол-мулк солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, шунингдек, оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини кўриш тартиби тўхтатилади
|
||
3 |
Ер солиғи |
1. ЯТТ 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача солиқни тўлашдан озод қилинади .
3. Қуйидагилар тўхтатилади:
|
||
4 |
Ижтимоий солиқ |
|
||
5 |
Айланмадан олинадиган солиқ |
|
|
|
6 |
Фойда солиғи |
|
|
|
7 |
ҚҚС |
|
|
|
8 |
Божхона тўловлари |
|
||
9 |
Туристик (меҳмонхона) йиғим |
2020 йил 1 апрелдан 1 июлгача бўлган даврда туристик йиғимни ҳисоблаш ва тўлаш |
||
Солиқларни тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) |
||||
10 |
Мол-мулк солиғи, ер солиғи |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорига асосан ЯТТга солиқларни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади |
||
11 |
Айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ижтимоий солиқ |
Ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми жорий йилнинг I чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50%дан кўпроққа камайган ЯТТга солиқ органларини хабардор қилган ҳолда 2020 йил 31 декабрга қадар қуйидаги солиқларни фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади:
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган ва келгусида тўланадиган солиқ суммаларини тўлаш бўйича муддатни мустақил равишда, бироқ 2 йилдан оширмасдан белгилаш ҳуқуқига эга |
||
12 |
ЖШДС |
2020 йил 1 апрелдан 1 октябрга қадар жисмоний шахсларга турар жойларини жисмоний шахсларга ва коронавирус пандемияси даврида фаолияти тўхтаган тадбиркорлик субъектларига нотурар жойларни ижарага беришдан олинган жисмоний шахслардан олинадиган даромадлар бўйича солиқни фоизсиз кечиктириб тўлаш ҳуқуқи берилади. Кечиктирилган солиқ суммаси 2021 йил 1 апрелгача тенг улушларда тўланиши лозим |
||
13 |
Божхона тўловлари |
ЯТТга товарлар (ишлар, хизматлар) импорт қилишда ҚҚСни тўлаш бўйича 120 кун муддатгача кечиктириш олиш ҳуқуқи берилди |
||
Солиқ маъмуриятчилиги соҳасидаги имтиёзлар |
||||
14 |
2020 йил 1 октябргача ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун ЯТТга жарималар қўллаш тўхтатилади |
|||
15 |
2020 йил 1 октябргача вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган якка тартибдаги тадбиркорларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича пенялар ҳисобланиши тўхтатиб турилади. Шунингдек, солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари кўрилмайди .
|
|||
16 |
2021 йил 1 январга қадар солиқ аудитидан ўтказиш тўхтатилди, жиноят ишлари доирасида солиқ аудитидан ўтказиш бундан мустасно .
|
|||
17 |
Карантинга олинган шахсларга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни (карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик бундан мустасно) тўлаш муддатлари карантин муддати тугагунга қадар узайтирилади |
Изоҳ: материал эълон қилинган санада базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 223 000 сўмни, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) 679 330 сўмни ташкил этган.