Йил давомида моддий ёрдам тўланганда ЖШДС қандай ўзгаради

preview

Жорий йилда моддий ёрдамга солиқ солишга нафақат МҲЭКМнинг оширилгани, балки 27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон Фармонга мувофиқ имтиёзли чегара МҲЭКМнинг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача ўзгартирилгани ҳам таъсир кўрсатади. «Норма» эксперти Дилором САИДОВА ушбу ўзгартиришларни қандай белгилаш ва ҳисоботда акс эттириш кераклигини тушунтириб берди:


– 2020 йилдан бошлаб моддий ёрдамга солиқ солиш ва унинг имтиёзли қисмини аниқлаш чоғида ҳисоблаш санасидаги МҲЭКМ суммасидан фойдаланилади. Йил бошидан жами даромаддан ЖШДС ушлаб қолиниши боис МҲЭКМ ёки имтиёзли чегара келгусида ўзгартирилганда солиқ базаси ва ЖШДС автоматик равишда қайта ҳисобланади. 

Шу тариқа, йил охирига келиб моддий ёрдамдан ЖШДС йил охиридаги МҲЭКМ ва ПФ-5986-сон Фармон билан белгиланган МҲЭКМнинг 7,5 бараварига тенг имтиёзли чегарани ҳисобга олган ҳолда белгиланиши керак.


Йил давомида қандай ўзгартиришлар ҳисобга олинади

Йил бошида МҲЭКМ 634 880 сўмни ташкил этган, 1 февралдан унинг янги миқдори белгиланган – 679 330 сўм .

Пандемия даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган 27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон Фармон билан моддий ёрдам учун имтиёзли чегара МҲЭКМнинг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача оширилди.

Йил давомида солиқ базаси ва ЖШДС ўзгаришини мисол ёрдамида кўриб чиқамиз.

Айтайлик, корхона қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун ходимга 6 млн сўм моддий ёрдам тўлади:

  • январда – 3 млн сўм
  • июнда – 3 млн сўм.

 

1. Январда моддий ёрдам тўланганда ЖШДСни ҳисоблаймиз

Бунда қуйидагиларни инобатга оламиз:

  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун берилган моддий ёрдам – жисмоний шахснинг бошқа даромади .
  • моддий ёрдам тўланган санада, яъни январда:

 – солиқ солинмайдиган чегара – МҲЭКМнинг 4,22 баравари ;

 – МҲЭКМ – 634 880 сўм.

Имтиёзли даромад суммаси 2 679 193,6 сўмга (634 880 х 4,22) тенг.

Тўланган моддий ёрдам имтиёзли даромаддан 320 806,40 сўмга (3 000 000 – 2 679 193,60) кўп. Фарққа нисбатан ЖШДСнинг 12%лик ставкасини қўллаймиз. Солиқ суммаси 38 496,77 сўмни ташкил этади.

2. Февралда МҲЭКМнинг оширилиши муносабати билан ҳисобланган ЖШДСни қайта ҳисоблаймиз

2020 йил 1 февралдан МҲЭКМ 679 330 сўм миқдорида этиб белгиланган.

ЖШДС ҳар ойда ортиб борувчи якун билан ҳисобланиши боис имтиёзли даврни оширилган МҲЭКМдан келиб чиқиб қайта ҳисоблаш ва илгари ҳисобланган солиққа тузатиш киритиш лозим.

Февралда МҲЭКМ оширилганидан сўнг солиқ солинмайдиган даромад 2 866 772,6 сўмни (4,22 х  679 330) ташкил этган.

Солиқ солинадиган даромад 133 227,40 сўмга (3 000 000 – 2 866 772,6) тенг. ЖШДС ҳисобланди – 15 987,29 сўм.

Мисолдан кўриниб турганидек, ЖШДС 22 509,48 сўмга (38 496,77 – 15 987,29) камайган. Яъни февралда ходимнинг соф даромади ана шу суммага ошади.

3. Апрелда имтиёзли чегара МҲЭКМнинг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача оширилган

Ўзгартириш киритилганидан сўнг имтиёзли чегара 5 094 975 сўмни (679 330 х 7,5) ташкил этган.

Январда ҳисобланган моддий ёрдам (3 000 000 сўм) ушбу суммадан кам, шу сабабли солиқ солишдан тўлиқ озод этилади.

Ушлаб қолинган ЖШДС – 15 987,29 сўмнинг қолган қисмини жисмоний шахсга қайтарамиз.

4. Июнда жисмоний шахсга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун иккинчи моддий ёрдам тўланган

Июнда имтиёзли чегара ўзгармаган – 5 094 975 сўм.

Иккинчи моддий ёрдам ҳисобланганидан сўнг унинг умумий суммаси 6 млн сўмни ташкил этиб, 905 025 сўм (6 000 000 – 5 094 975) миқдорида солиқ солинадиган даромад юзага келган.

ЖШДСни 12%лик ставкада ушлаб қоламиз: 905 025 х 12% = 108 603 сўм.

Қилинган барча ҳисоб-китобларни кўргазмали тарзда жадвал шаклида акс эттирамиз:

Ой

Сумма, сўмда

МҲЭКМ

Имтиёз чегараси МҲЭКМда

Имтиёзли сумма

Солиқ солинадиган даромад

ЖШДС (12%)

ЖШДСга тузатиш киритиш

Январь

3 000 000

634 880

4,22

2 679 193,6

320 806,4

38 496,77

Февраль

 

679 330

4,22

2 866 772,6

133 227,4

15 987,29

(22 509,48)

Апрель

 

679 330

7,5

5 094 975

(15 987,29)

Июнь

6 000 000

679 330

7,5

5 094 975

905 025

108 603

5. Ҳисоботда акс эттириш

  • Январда 3 млн сўм моддий ёрдам ҳисобланган.

 

 

Ҳисоб-китобга 2-илова

 

Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари

ЁЙИЛМАСИ



Кўрсаткич номи

Сатр коди

Имтиёзлар қўлланилган жисмоний шахслар сони

Даромад суммаси

 

Имтиёзлар суммаси – жами (020-сатр + 050-сатр)

010

X

2 679 193,60

 

шу жумладан:

 

X

X

 

а) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ – жами (030-сатр + 040-сатр):

020

X

2 679 193,60

 

– Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (0301–03…-сатрлар йиғиндиси)

030

X

2 679 193,60

 

шу жумладан:

 

X

X

 

7660 – (СК 378-м.) 1-банд 3-хатбошиси ушбу Кодекснинг 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда, – солиқ даври учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,22 бараваригача миқдорда

0301

1

4,22 х 634 880 = 2 679 193,6

 

  • Февралда МҲЭКМ ўзгарди (679 330 сўм).

 

 

Ҳисоб-китобга 2-илова

 

Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари

ЁЙИЛМАСИ



Кўрсаткич номи

Сатр коди

Имтиёзлар қўлланилган жисмоний шахслар сони

Даромад суммаси

 

Имтиёзлар суммаси – жами (020-сатр + 050-сатр)

010

X

2 866 772,60

 

шу жумладан:

 

X

X

 

а) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ – жами (030-сатр + 040-сатр):

020

X

2 866 772,60

 

– Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (0301–03…-сатрлар йиғиндиси)

030

X

2 866 772,60

 

шу жумладан:

 

X

X

 

7660 – (СК 378-м.) 1-банд 3-хатбошиси ушбу Кодекснинг 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда, – солиқ даври учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,22 бараваригача миқдорда

0301

1

4,22 х 679330 = 2 866 772,6

 

 

0302

 

 

 

  • Апрелда моддий ёрдамнинг имтиёзли чегараси МҲЭКМнинг 7,5 бараваригача оширилди.

 

 

Ҳисоб-китобга 2-илова

 

Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари

ЁЙИЛМАСИ



Кўрсаткич номи

Сатр коди

Имтиёзлар қўлланилган жисмоний шахслар сони

Даромад суммаси

 

Имтиёзлар суммаси – жами (020-сатр + 050-сатр)

010

X

3 000 000

 

шу жумладан:

 

X

X

 

а) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ – жами (030-сатр + 040-сатр):

020

X

3 000 000

 

– Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (0301–03…-сатрлар йиғиндиси)

030

X

3 000 000

 

шу жумладан:

 

X

X

 

7660 – (СК 378-м.) 1-банд 3-хатбошиси ушбу Кодекснинг 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда, – солиқ даври учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг  4,22 бараваригача миқдорда

0301

1

3 000 000

 

 

0302

 

 

 

 

Диққат
Моддий ёрдам имтиёзли чегарасининг оширилиши алоҳида имтиёз ҳисобланмайди, шу сабабли 0301-сатрда СК 378-моддаси бўйича худди шу имтиёзни танлаймиз.

  • Июнда иккинчи моддий ёрдам ҳисобланган. Моддий ёрдамнинг умумий суммаси 6 млн сўмни ташкил этган.

 

 

Ҳисоб-китобга 2-илова

 

Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари

ЁЙИЛМАСИ



Кўрсаткич номи

Сатр коди

Имтиёзлар қўлланилган жисмоний шахслар сони

Даромад суммаси

 

Имтиёзлар суммаси – жами (020-сатр + 050-сатр)

010

X

5 094 975,00

 

шу жумладан:

 

X

X

 

а) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ – жами (030-сатр + 040-сатр):

020

X

5 094 975,00

 

– Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (0301–03…-сатрлар йиғиндиси)

030

X

5 094 975,00

 

шу жумладан:

 

X

X

 

7660 – (СК 378-м.) 1-банд 3-хатбошиси ушбу Кодекснинг 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда, – солиқ даври учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,22 бараваригача миқдорда

0301

1

679 330 х 7,5 =5 094 975

 

 

0302

 

 

 


ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text161082_yil_davomida_moddiy_erdam_tulanganda_jshds_qanday_uzgaradi