Қандай қилиб пандемия божхона қийматини аниқлашга таъсир кўрсатди

preview

Пандемия шароитида товарларнинг божхона қийматини баҳолашнинг қандай усулларидан фойдаланилади? Ахир муайян товар турлари учун бозор нархлари тушиб кетмоқда, бошқалари учун эса, аксинча, ошиб бормоқда. Buxgalter.uz илтимосига биноан ДБҚ Божхона тўловлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бахтиёр ТУРДИЕВ вазиятни тушунтирди:

- “Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қиймати Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш бўйича йўриқномага мувофиқ божхонага доир баҳолашнинг олтита усули амалга оширилади.

Олиб кириладиган товарга доир битимнинг қиймати бўйича аниқлаш усули олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг асосий усули ҳисобланади (бундан кейин - 1-усул).

Ундан фойдаланишда битим қиймати, яъни  олиб кирилаётган товар Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтаётган пайтда товар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган, Божхона кодексининг 304-305-моддалари қоидаларини инобатга олган ҳолда тузатиш киритилган нарх олиб кириладиган товарнинг божхона қиймати ҳисобланади.

Божхона кодексининг 306-моддаси талабларига асосан, агар товарнинг божхона қийматини аниқлашда декларант ёки божхона брокери томонидан фойдаланилган маълумотлар ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлмаса, 1-усулдан фойдаланиш мумкин эмас.

Агар олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг асосий усулини қўллаш мумкин бўлмаса, божхона қийматини аниқлашнинг қуйидаги усуллари кетма-кетликда қўлланилади:

  • айнан бир хил товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб баҳолаш ;
  • ўхшаш товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб баҳолаш ;
  • қийматларни чегириб ташлаш асосида ;
  • қийматларни қўшиш асосида ;
  • захира усул . Уни қўллашда божхона органи ўзининг тасарруфида мавжуд бўлган нархларга оид ахборотни декларант ёки божхона брокерига тақдим этади.

Бунда ҳар бир кейинги усулнинг қўлланилишига, агар божхона қийматини аниқлашда олдингисидан фойдаланиш мумкин бўлмаса, йўл қўйилади. Қийматларни чегириб ташлаш ва қўшиш усуллари тескари кетма-кетликда қўлланилиши мумкин.

Агар декларант ёки божхона брокери томонидан маълум қилинадиган товарнинг божхона қиймати ва уни аниқлашга тааллуқли тақдим этиладиган маълумотлар тўғри, миқдорий жиҳатдан аниқлаш мумкин бўлган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотга асосланса, товарнинг баён этилаётган қиймати товарнинг божхона қиймати сифатида қабул қилиш учун кўриб чиқилади. Бунда бозор  конъюнктурасининг ўзгариши божхона қиймати шаклланишига таъсир кўрсатмайди, сабаби баён этилаётган нарх аввалбошдан ташқи савдо операциялари пайтида жаҳон бозор нархларининг ўзгариб туришини инобатга олган ҳолда шакллантирилган бўлади.

Божхона масалалари бўйича “Норма” эксперти

Гулнора АБДУНАЗАРОВА тайёрлади

ТИФ ТИФ ТИФ /ru/publish/doc/text161215_qanday_qilib_pandemiya_bojhona_qiymatini_aniqlashga_tasir_kursatdi