Полезное для бухгалтера в декабре:
Биз 1 январдан қандай имтиёзларни йўқотамиз
1 январдан бошлаб инқирозга қарши солиқ имтиёзларининг амал қилиши тўхтатилади. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида:
Тадбиркорларни пандемия даврида қўллаб-қуввватлаш мақсадида Президент томонидан бир қатор солиқ имтиёзлари ва преференциялари тақдим этилган. Уларнинг аксарияти 2020 йилнинг 31 декабрига қадар (31 декабрь ҳам киради) амал қилади.
2021 йил 1 январдан бошлаб:
- бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган солиқ ставкаларини қўллаш тикланади;
- қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз (молиявий ёрдам) тақдим этиш чоғида қайта молиялаштириш ставкасидан (асосий ставкадан) келиб чиққан ҳолда аниқланадиган даромад фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда жами даромад таркибига киритилади ;
- ходимга моддий ёрдам кўрсатишнинг ЖШДС солинмайдиган суммаси СКда белгиланган даражага қайтарилади - МҲЭКМнинг 4,22 баравари ;
- микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқнинг ставкаси илгаригидек - 12% бўлади ;
- умумий овқатланиш корхоналари ва биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналар - айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар имтиёзлар тақдим этилгунга қадар каби, айланмадан олинадиган солиқни тўлайдилар ;
- жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича даромад солиғини тўлашни тиклашади ;
- солиқ солиш мақсадларида турар жойи ва автотранспортини ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари қўлланилади ;
- ДСҚ СКда белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этмаганлик учун жарима солишни бошлайди .
2021 йил 1 январдан бошлаб амал қилиши тўхтатиладиган имтиёзлар ва преференцияларнинг тўлиқ рўйхатини бу ерда кўриш мумкин.