Полезное для бухгалтера в ноябре:
2021 йил январь ойи учун бош бухгалтернинг режаси
Режага жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича маълумотномани тақдим этиш муддатларига тузатиш киритилган. Маълумотнома чоракнинг биринчи ойи 10-санагача тақдим этилади (СК 340-м. 11-қ.), яъни:
- I чорак учун – 11 январдан кечиктирмай, 9 январь дам олиш кунига тўғри келганлигини ҳисобга олган ҳолда (СК 5-м. 8- қ.).
- II чорак учун – 10 апрелгача;
- III чорак учун – 10 июлгача;
- IV чорак учун – 11 октябрдан кечиктирмай.
Январь ойида бухгалтерларнинг ишлари жуда кўп бўлади. 2021 йилда қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришларни тезроқ ўзлаштириш, мазкур ўзгартиришлардан келиб чиққан ҳолда ишлар режасини белгилаш, солиқ ҳисоботини топшириш, декабрь ойи учун солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш, бўнак тўловлари бўйича маълумотномаларни ўз вақтида топшириш, ушбу тўловларни тўлаш ва яна кўпгина ишлар бажарилиши лозим.
Бу ишларни уддалаш осонроқ бўлиши учун buxgalter.uz нинг кенгайтирилган ҳаракатлар режасидан фойдаланишни таклиф этамиз:
1. 1 январга қадар 2021 йил учун бухгалтерия ва солиқ ҳисоби сиёсатини тасдиқланг . Буни ортиқча харажатларсиз ўз саъй-ҳаракатларингиз билан амалга ошириш ҳақида бу ерда, бу ерда ва бу ерда ўқинг.
Эслатиб ўтамиз, мазкур нормага риоя этмаганлик учун жарима санкциялари назарда тутилган. Корхонада ҳисоб сиёсатининг мавжуд бўлмаслиги – бу «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунни бузиш ҳисобланади, бунинг учун мансабдор шахсларга МЖТКнинг 175-1-моддасига асосан жарима солинади. Жарима миқдори 5–10 БҲМни, бир йил мобайнида маъмурий жавобгарликка такрор жалб этилганда – 10–20 БҲМни ташкил этади.
Солиққа оид қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришлар билан бу ерда, бу ерда, бу ерда, бу ерда ва бу ерда танишиш мумкин.
2. 2020 йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботни топширинг. Уни топшириш муддатлари ўзгартирилмади: 15 февраль ва 25 март (чет эл капитали иштирокидаги корхоналар учун) .
3. 1 январь ҳолати бўйича асосий воситаларни мажбурий тартибда қайта баҳолаш бекор қилинди . Бунда 4.12.2002 йилдаги 1192-сон Низомга ўзгартиришлар киритилишини кутиш лозим.
Шунингдек охирги 3 йил ичида асосий фондларни қайта баҳолашдан ўтказган микрофирмалар ва кичик корхоналар уларнинг активлари бозор нархларига мувофиқ келиши учун қайта баҳолашни ўтказишлари керак деб ҳисоблаймиз. 2021 йил 1 январь ҳолати бўйича қайта баҳолаш индекслари stat.uz порталида эълон қилинган.
4. 2020 йил ва 2021 йил январь ойи учун статистика ҳисоботи 2021 йил учун тасдиқланган янги шакллар бўйича топширилади. Яқин кунларда уларни stat.uz сайтининг «Ҳисобот шакллари» бўлимидан олиш мумкин бўлади. Шунингдек уларни электрон статистика ҳисоботи дастури – eStat 3.0 дан юклаб олиш мумкин.
5. Субъект жойлашган жой бўйича экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органларига Табиий атроф муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари суммалари ҳисоб-китобини 15 январдан кечиктирмай тақдим этинг. Мазкур ҳисоб-китоб қуйидагилар томонидан тақдим этилади:
- Ўзбекистон ҳудудида атроф муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлайдиган ва чиқиндиларни жойлаштирадиган юридик шахслар;
- юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни меъёридан ортиқча чиқариб ташлайдиган жисмоний шахслар.
Ҳисоб-китобларни қоғоз шаклида почта орқали ёки электрон шаклда қабул қилиб олинганлиги тўғрисида хабарномани олган ҳолда тақдим этиш мумкин .
6. 2020 йил учун солиқ ҳисоботини топширишга кечикманг, муддат 2021 йил январда тугайди, шунингдек декабрь ойи учун солиқларни ва январь ойи учун бўнак тўловларини тўланг.
Қуйидаги саналар:
5 январь:
- 2020 йил декабрь ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни;
9 январь:
- 2021 йил учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни;
2021 йил январь ойи учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан эса 2021 йилнинг I чораги учун ер солиғи йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни .
- 2021 йил учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни .
- жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан 2021 йилнинг I чораги учун фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни.
10 январь:
- мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2021 йил январь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан эса ҳар чоракнинг учинчи ойи 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни ;
- 2020 йил декабрь ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни ;
- 2020 йил декабрь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни ;
14 январь:
- сув таъминоти билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан 2021 йилда ер усти ва ер остидаги манбалардан сув қувурлари тармоқларига келиб тушадиган сув ҳажмлари нисбати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни ;
15 январь:
- 2021 йил январь ойи учун қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Бундай солиқни тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади ;
19 январь:
- 2021 йил учун Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни ;
- Ўзбекистонда доимий муассаса орқали фаолият юритадиган норезидент юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни .
20 январь:
- 2020 йил декабрь ойи учун ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
- 2020 йилнинг IV чораги учун товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш бўйича айланмаси бир ойда 1 млрд сўмдан ошмайдиган, тўлиқ ЭҲФни тақдим этишга ўтган ҚҚС тўловчилар томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни. Бундай солиқ тўловчилар 2021 йилда ҳам чоракнинг биринчи ойи учун солиқ тўловларини тўлашнинг дастлабки муддатидан кечиктирмай (яъни I чорак учун – 20 февралдан кечиктирмай, II чорак учун – 20 майдан кечиктирмай, III чорак учун – 20 августдан кечиктирмай, IV чорак учун – 20 ноябрдан кечиктирмай) тегишли билдиришномаларни солиқ органига тақдим этишлари лозим . Шакл my.soliq.uz да жойлаштирилган, шакл коди – 10012_1.
Маълумотнома жорий ҳисобот даврининг биринчи ойи 20-санасидан кечиктирмай тақдим этилиши лозим, яъни:
- I чорак учун – 2021 йил 10 январдан кечиктирмай;
- II чорак учун – 2021 йил 10 апрелдан кечиктирмай;
- III чорак учун – 2021 йил 10 июлдан кечиктирмай;
- IV чорак учун – 2021 йил 10 октябрдан кечиктирмай.
- солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан 2021 йил январь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни .
Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади;
- 2020 йил декабрь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
- 2020 йил декабрь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни . Бунда Ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан, айнан 2020 йил декабрь ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади ; ;
- 2020 йил декабрь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .
- 2020 йил IV чораги учун электрон шаклда хизматлар кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни ;
23 январь:
- жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун жами даромади киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан 2021 йил январь ойи учун фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни .
25 январь:
- 2020 йил декабрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .
30 январь:
- 2020 йилда тўлов манбаида солиқ солинмаган моддий наф тарзидаги даромадларни олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни.
Татьяна ЛИМАРЕВА,
buxgalter.uz эксперти.