Давлат бюджети -2021: 5 та янгилик

preview

25 декабрь куни Президент томонидан “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Buxgalter.uz солиқ тўловчилар учун энг муҳим жиҳатларини ажратди:

1. 2021 йил 1 январдан бошлаб пандемия туфайли жорий этилган солиқ солиш бўйича “инқирозга қарши” имтиёзларнинг амал қилиши тўхтатилади    .

2. ДСҚ ва ДБҚ ҳар чоракда ўзларининг вебсайтларида қуйидагиларни жойлаштиради :

  • долзарб солиқ ва божхона имтиёзлари рўйхати;
  • “солиқ тўловчилар кесимида” имтиёзлар тўғрисида маълумотлар. Ушбу “кесим” нимани назарда тутишини - кўрамиз;
  • аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ҳисобот.

3. Алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чегараланган ставкалари камайтирилди:

  • Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида - 16%га;
  • бошқа шаҳарларда - 25%га;
  • бошқа аҳоли пунктларида - 50%га.

Тошкент шаҳрида чегараланган ставкалар 2020 йил даражасида сақланиб қолади . Бу ҳақда батафсил - бу ерда ўқинг.

4. Мол-мулкни (кўчмас мулк ва автомобиллар) ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича ЖШДСнинг энг кам ставкалари ўртача 15%га индексация қилинди. Батафсил - бу ерда.

5. Автотранспорт йиғимлари 2021 йилда ўзгаришсиз қолади. Гап қуйидагилар учун йиғимлар ва тўловлар ҳақида бормоқда :

  • хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кириши ва ҳудудида транзит харакатланиши учун;
  • автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун (йиғим ИИВ органларида рўйхатдан ўтказишда тўланади).

Саида ЖОНИЗОҚОВА