Қандай қилиб I чоракни хатосиз ёпиш мумкин

preview

2021 йилнинг I  чораги учун ҳисоботларни топширишнинг  сўнгги муддати  яқин. Вuxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА бу сафар қандай қилиб хатоларга йўл қўймаслик мумкинлиги ҳақида айтиб берди:


1. E-faсtura электрон ҳисобварақ-фактуралар сервиси ёрдамида ким сизга 2021 йил январь-март ойлари учун ҳисобварақ-фактура ва бажарилган ишлар далолатномаларини тақдим этгани, контрагентлардан қайсиларига сиз шу даврда уларни тақдим этганингизни текширинг. Буни my.soliq.uz  сервиси - E-faсtura ёрдамида бажариш  мумкин:

1) “Олинганлар” ёки “Жўнатилганлар” бўлимини танланг;

2) “Фильтр” тугмасига босинг;

3) Зарур даврни кўрсатинг (масалан, 01.01.2021 й. – 31.03.2021 й.);

4) “Излаш” тугмасига босинг;

5) “Excel га юклаш”га босинг. 

 Натижада сиз қулай Excel форматида олинган ва жўнатилган ЭҲФ ва бажарилган ишлар далолатномалари бўйича таққослаш учун реестрни оласиз. Уни ШКнинг иш столидаги қулай жойга сақлаб қўйинг.

Албатта «рад этилган»  ва «ўчирилган» ЭҲФларни текширинг. Эҳтимол, уларнинг баъзилари тузатиш киритиш ва контрагентга тузатилган шаклда қайтариб юборилиши керак.

Шунингдек, товарларни (хизматларни) барча кўрсаткичлари тўғри кўрсатилганлигини, тузатилтган ёки қўшимча ҳисобварақ-фактуралар қилиш зарурлигини текширинг    .

Диққат!
Қўшимча ва тузатилган ЭҲСни қачон ва қандай расмийлаштириш ҳақида батафсилроқ маълумот олиш учун Молия вазирлигининг етакчи мутахассислари ва «Норма» экспертлари тавсияларини бу ерда ва бу ерда ўқинг.
  • Ушбу маълумотларни бухгалтерлик дастуридаги ҳисоб маълумотлари билан таққосланг.
  •  
  • Олдинги ҳисобот даври (2021 йилнинг январь-март ойлари) учун барча ҳисобварақ-фактуралар ва бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) далолатномалари сизда бухгалтерия ҳисобида ўтказилганлигига ишонч ҳосил қилинг. Бунинг учун сиз, юқорида таърифланган тарзда, олинган ва жўнатилган ЭҲФ бўйича таққослаш файл-реестрни юклаб олишингиз мумкин.

Бошланғич ҳужжатларни - юкхат (ТТЮ), етказиб берувчининг омборидан харидорнинг тайёр махсулотлар (товарлар) харидорининг омборига юбориш учун, шунингдек улар асосида ЭХФни шакллантириш учун ишончномаларни солиштиринг

2.  Бухгалтерлик дастурида ҳисобот даври учун барча қолган бошланғич ҳужжатларни ўтказинг. Бунинг учун:

1)  2021 йилнинг январь-март ойлари учун олинган ҳужжатларни текширинг: буйруқлар, иш вақтини ҳисобга олиш табеллари, савдо агентларининг ҳисоботлари, хизмат сафарлари ва корпоратив карта маблағларидан фойдаланиш бўйича бўнак ҳисоботлари ва ҳ.к;

2) “Банк-мижоз” ёки “Интернет-банкинг” тизими ёрдамида ҳисобот даври учун ҳисобварақлар, шу жумладан КБКда маблағлар ҳаракати бўйича банк кўчирмасини шакллантиринг ва таҳлил қилинг. Қолдиқни асосий, иккиламчи ва махсус ҳисобварақлар, валюта ҳисобварағи бўйича банк кўчирмаси ва бухгалтерлик дастури маълумотлари билан солиштиринг. Эҳтимол, сиз ниманидир – қандайдир тўлов  топшириқномасини, ҳисобварақдан банк фоизини ёки “Банк-мижоз” тизими, терминалдан фойдаланганлик учун абонент тўловини ечишни ва ҳ.к.ни эътибордан қочирган бўлишингиз мумкин;

3) Имкон қадар контрагентлардан ҳисобот даври учун таққослаш далолатномаларини сўранг. Сизнинг реализация қилинган ва олинган товарлар ва хизматлар бўйича кўрсаткичларингиз контрагентлар кўрсаткичлари билан  тўғри келишига ишонч ҳосил қилинг. Бу жуда муҳим! Контрагентлар билан солиштириш далолатномалари шакллантирилган ва тасдикланган ЭХФ курсаткичларидаги ноаникликлар, хатоларни аниклашда ёрдам беради;

  • 4) Бухгалтерлик дастурида ҳисобот даври учун иш ҳақи, дивидендлар, хизмат сафари ҳақи ва бошқа тўловлар ҳисобланганлиги ва тўланганлиги акс эттирилганлигини текширинг.

5) Шунингдек, қарз олиш ва сўндириш бўйича шартномаларни таҳлил қилинг. Улар орасида улар бўйича фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган базани ҳисоблаш зарур бўладиган фоизсиз ёки “кам фоизли” (МБнинг 2020й. 10 сентябрдан бошлаб 14% миқдоридаги қайта молиялаштириш ставкасидан паст) қарзларни текширинг  .

 Диққат!

Фоизсиз қарздан олинган даромадни қандай ҳисоблаб чиқарилиш ҳақида бу ерда ўқинг.

Олинган мол-мулк (хизматлар) ва уни ҳисоботда акс эттириш ҳақида , биз бу ерда ёзгандик.

6) 2020 йилнинг I чораги учун, шунингдек ўсувчи якунни ҳисобга олган ҳолда 9 ой (2021 йил январь-март) учун айланма-сальдо қайдномасини шакллантиринг. Унда “қизил  ранг”лар, контрагентларнинг ёпилмаган суммалари ва ҳ.к. бўлмаслигини текширинг. Бунинг учун бухгалтерия ҳисобварақлари бўйича қолдиқларни контрагентлар бўйича таҳлилий ҳисоб билан солиштиринг (номи, шартнома №, ходимнинг Ф.И.О. ва ҳ.к.)  40004200430047004800 ва 600063006600670068006900 ва бошқалар. Беғараз олинган даромад кандай аникланади 6800, 6900 ва бошқалар;

7) Таннархни шакллантиринг, даромадлар ва харажатлар счётларини ёпинг (9000910093009400950096009700). Шунингдек, барча ҳужжатлар, маълумотлар регистрлари, регламент ҳисоботлари сизда бухгалтерлик дастурида ўз вақтида ўтказилганлигига – уларни шакллантиришнинг даврийлиги ва кетма-кетлиги бузилмаганлигига ишонч ҳосил қилинг, улар даврни ёпишга, таннархни ва молиявий натижаларни шакллантиришга таъсир кўрсатиши мумкин;

8) Харажатлар таснифини, улар таннархга, реализация бўйича харажатларга, маъмурий ва бошқа харажатларга тўғри киритилганлигини текширинг. Фойда солиғи тўловчилари барча харажатларни чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатларга ажратилиши тўғрилигини диққат билан таҳлил қилишлари зарур. Бунда сизга “Норма” эксперти Наталья МЕМЕТОВАнинг  тавсиялари ёрдам беради;

  • 9) Фойда солиғини ҳисобланг (агар сиз – тўловчи бўлсангиз) ва ҳисобда – Дт 9810 Кт 6410 ўтказма билан акс эттиринг;
  •  

3. 2020 йил I чорак учун молиявий ҳисоботни тўлдиринг ва топширинг. Буни албатта ким қилиши шартлиги ҳақида бу ерда ёзгандик.

Диққат!
МҲХС бўйича ҳисоботни шакллантириш ва топшириш тартиби ҳақида батафсил шарҳларимизда – бу ерда қаранг.

 

Молиявий ҳисобот Молиявий ҳисобот Молиявий ҳисобот /ru/publish/doc/text168710_qanday_qilib_i_chorakni_hatosiz_epish_mumkin