Полезное для бухгалтера в ноябре:
Устав фондидаги улушни норезидентдан сотиб олишда солиқ оқибатлари
Жисмоний шахс Ўзбекистон МЧЖнинг устав фондида улушини юридик шахсдан -Ўзбекистонда доимий муассасаси бўлмаган норезидентдан сотиб олади.
МЧЖ УФдаги улушни реализация қилишдан норезидентларнинг Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадларига фойда солиғи солинади, яъни жисмоний шахс бўлган харидор томонидан.
Ҳужжатлар мавжуд бўлганда, даромад улушни реализация қилиш суммасининг уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади.
Жисмоний шахс норезидентнинг даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини солиқ органига тақдим этади. Солиқ сотиб олинаётган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказгунига (расмийлаштиргунига) қадар бюджетга тўланиши керак.