Полезное для бухгалтера в декабре:
2021 йил учун иш вақти тақвими қандай ўзгарди
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2021 йил учун иш вақти тақвимига илгари қабул қилинган 03.12.2020 йилдаги ПФ-6122-сон Фармон, 10.05.2021 йилдаги ПФ-6222-сон Фармонга мувофиқ тузатишлар киритди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Александр НАВОТНИЙ ўзгартиришларни тушунтирди:
2021 йилда қўшимча ишланмайдиган кунлар:
- барча ходимлар учун 14 май (жума), 2 сентябрь (пайшанба), 3 сентябрь (жума) ва 31 декабрь (жума);
- 6-кунлик иш ҳафтаси шартларида банд бўлган ходимлар учун: 2 январь (шанба), 20 март (шанба), 22 март (душанба), 15 май (шанба), 21 июль (чоршанба), 22 июль (пайшанба) ва 4 сентябрь (шанба).
Қуйидагилар 5-кунлик ва 6-кунлик иш ҳафталарида иш кунлари ҳисобланади: 27 март (шанба), 17 июль (шанба), 24 июль (шанба).
2021 йилда иш вақтининг йиллик баланси:
- 5-кунлик иш ҳафтаси шартларида банд бўлганлар учун: 250 кун, 1995 соат;
- 6-кунлик иш ҳафтаси шартларида банд бўлганлар учун: 295 кун, 1963 соат;
- 6-кунлик иш ҳафтасида қисқартирилган (36 соат) иш вақти шартларида банд бўлганлар учун: 295 кун, 1764 соат.
2021 йил майда иш кунлари ва соатлари сони:
- 5-кунлик иш ҳафтаси учун - 19 иш куни, 151 иш соати;
- 6-кунлик иш ҳафтаси учун (40 соат) - 23 иш куни, 151 иш соати;
- 6-кунлик иш ҳафтаси учун (36 соат) - 23 иш куни, 136 иш соати.
2021 йил июлда иш кунлари ва соатлари сони:
- олти кунлик иш ҳафтаси (40 соат) учун: 24 кун, 157 соат;
- олти кунлик иш ҳафтаси (36 соат) учун: 24 кун, 143 соат;
- 5-кунлик иш ҳафтаси учун июлда иш вақти баланси ўзгармайди: 21 кун, 167 соат.
2021 йил декабрда иш кунлари ва соатлари сони:
- 5-кунлик иш ҳафтаси учун - 21 иш куни, 167 иш соати;
- 6-кунлик иш ҳафтаси учун (40 соат) - 25 иш куни, 166 иш соати;
- 6-кунлик иш ҳафтаси учун (36 соат) - 25 иш куни, 149 иш соати.