Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар имтиёзлар олишди

preview

9 июнь куни Президент томонидан “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон имзоланди (09.06.2021 йилдаги ПФ-6244-сон Фармон). Ҳужжат уларда қурилиш материаллари ишлаб чиқариладиган 24 та саноат зоналари иштирокчиларига имтиёзлар тақдим этади.

 

2021 йил 1 июлдан бошлаб Фармонга 1-иловага асосан қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларда иштирок этувчи тадбиркорларга имтиёзлар тақдим этилади. Шу жумладан шартланган преференциялар:

  • банк кредитлари бўйича, шу жумладан айланма маблағларни тўлдириш учун бериладиган кредит суммасининг 50%игача, бироқ 15 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда кафолатлар;
  • мақсадли кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун қуйидагича компенсациялар:

- миллий валютада - МБнинг асосий ставкасидан ошадиган, бироқ 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда;

- чет эл валютасида - тижорат банклари томонидан белгиланган ставканинг 50%и, бироқ 4 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда;

  • синов лабораторияси ускуналарини сотиб олиш ва халқаро сифат менежменти стандартларини жорий этиш харажатларини қоплаш учун компенсациялар.

Ҳужжат уларда қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун кичик саноат зоналари барпо этиладиган 24 та туманни (Фармонга 2-илова) белгилади.

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 1 октябрга қадар ким ошди савдолари орқали 500 та норуда фойдали қазилмалар конларини инвесторларга бериши керак.

 

Buxgalter.uz тавсия қилади
  • Кафолат билан банк кредити қандай ҳисобга олинади;

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text170399_qurilish_materiallari_ishlab_chiqaruvchilar_imtiezlar_olishdi