Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
«Хизмат сафари гувоҳномасисиз суткалик, хизмат сафари харажатларини, шунингдек йўлкира ҳақини (тақдим этилган чек ва чипталарни ҳисобга олган ҳолда) ҳисоблаш ва тўлаш мумкинми?»
Buxgalter.uz тушунтиради:
Зарур тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
1. Республика ичидаги хизмат сафарлари
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низомда республика бўйлаб хизмат сафарларида хизмат сафари гувоҳномаси бўлиши шартлиги аниқ белгилаб қўйилган. Хусусан:
- ходимларни хизмат сафарига ташкилот раҳбари юборади. Бунда буйруқ расмийлаштирилади ва белгиланган шаклда хизмат сафари гувоҳномаси берилади;
- хизмат сафари жойида ҳақиқатда бўлган вақт хизмат сафари гувоҳномасида хизмат сафари жойига келган ва хизмат сафари жойидан кетган кунлар ҳақидаги белгилар орқали аниқланади
; - хизмат сафаридан қайтган кундан бошлаб 3 кун ичида ходим бўнак ҳисоботини тақдим этиши шарт, унга хизмат сафари гувоҳномаси ва хизмат сафаридаги ҳақиқий харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади
.
Агар хизмат сафари гувоҳномаси йўқолган бўлса (ўғирлаш, йўқотиш, жисмоний йўқ қилиш), сафарга юборилган ходимдан тушунтириш хати олишни тавсия этамиз.
Агар ходим ҳақиқатдан ҳам уни юборган шаҳар ва ташкилотларда ўзига топширилган ишни бажарганлигини ҳисоблаш учун етарли асослар мавжуд бўлса (масалан, шартномани имзолаган, намуналарни олиб келган ва ҳоказо, шунингдек бўнак ҳисоботига чипталар, чеклар, меҳмонхоналарнинг ҳисобварақ-фактуралари илова қилинган), раҳбар хизмат сафари харажатларини қоплаш ва суткалик тўловларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бунда, корхонада солиқ хатарлари юзага келмаслиги учун қилинган харажатларнинг иқтисодий асосланганлигини таъминлаш зарур
.
2. Ўзбекистондан ташқаридаги хизмат сафарлари
Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомда хизмат сафарини тасдиқловчи ҳужжатлар орасида хизмат сафари гувоҳномаси кўрсатилмаган:
- ходимни хизмат сафарига юбориш учун ташкилот раҳбари буйруқ чиқаради ва хизмат сафари режа-топшириғини тасдиқлайди
; - талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан нақд хорижий валютани олиш учун ташкилот хизмат кўрсатувчи ваколатли банкка қуйидаги ҳужжатларни (ёки улардан кўчирмаларни) тақдим этади
:
1) хизмат сафари харажатларини қоплаш учун маблағлар бериш ҳақида ариза;
2) хизмат сафарига юбориладиган ходимларнинг фамилиялари, исми-шарифининг бош ҳарфлари, хизмат сафарига юбориладиган жой ва хизмат сафарининг муддати кўрсатилган ҳолда хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги буйруқ нусхаси;
3) ташкилотнинг раҳбари ва бош бухгалтери (бухгалтери) томонидан тасдиқланган хорижий валютада олиниши лозим бўлган сумманинг ҳисоб-китоби;
4) ташкилотнинг раҳбари томонидан тасдиқланган хизмат сафари режа-топшириғи;
5) таклиф этаётган томоннинг мазкур сафарни молиялаштириш шартлари (улар мавжуд бўлганда) кўрсатилган хатлари, факслари ва телексларининг нусхалари;
- бўнак ҳисоботида кўрсатилган барча харажатлар тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжатлар билан, шунингдек делегация раҳбари томонидан тасдиқланган бўлиши керак
.
![]()