Полезное для бухгалтера в ноябре:
Ташкилотингизнинг барча ҳисоб маълумотларини текшириб чиқинг
ДСҚ солиқ тўловчи-юридик шахсларга эътибор қаратдики, 2021 йил 31 июлдан шахсий кабинетларга ҳисоб маълумотларини текшириш ва тасдиқлаш ёки зарур ўзгаришларни киритишни сўраб, огоҳлантириш юборилган. 17 856 респондентдан 114 таси бунга муносабат билдирди.
Хабарномалар солиқ тўловчи – юридик шахсларнинг Марказий маълумотлар базаси хатловдан ўтказилиши муносабати билан уларнинг айримлари ҳисоб маълумотларида камчиликлар аниқланган. Хусусан, раҳбар ва бош бухгалтер тўғрисида эскирган маълумотлар келтирилган (Ф.И.Ш., ЖШШИР, контакт телефонлар ва бошқалар).
Ҳисоб маълумотларидаги ишончсиз маълумотлар ЭҲФни расмийлаштиришда, солиқ ҳисобдорлиги ва солиқ тўлашдаги муаммоларга олиб келиши мумкин.
Ҳисоб маълумотларини солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги “Ҳисоб маълумотлари” интерактив хизматлар ёрдамида текшириш, раҳбар ва бош бухгалтер тўғрисидаги маълумотларни “Ҳисоб маълумотларини ўзгартириш” хизмати ёрдамида ўзгартириш мумкин.
Сизга қуйидаги мақолалар ва тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:
-Қандай қилиб юридик шахснинг ҳисоб маълумотларини тезкор равишда ўзгартириш мумкин;
-ЭҲАда “кўринмас директор” муаммосини қандай қилиб ҳал қилиш мумкин;
-Электрон ҳисобварақ-фактура: қачон, қандай шаклда ва қандай муддатларда тақдим этилади;