Полезное для бухгалтера в декабре:
Тўлиқсиз ва қисқартирилган иш вақти: фарқи нимада
Кўп кадрлар бўлими ходимлари тўлиқсиз ва қисқартирилган иш вақти - бу айни бир тушунча, деб ўйлашади. Бундай эмас. Уларда фақат биттаси умумий - қонунчилик билан ўрнатилган иш вақтининг нормал муддатига (ҳафтада 40 соат) нисбатан иш вақтининг камроқ муддати . Амалиётда хатоларга йўл қўймаслик учун ушбу тушунчалардаги муҳим фарқларни кўриб чиқамиз.
Фарқи |
Қисқартирилган иш вақти |
Тўлиқсиз иш вақти |
Ўрнатиш тартиби |
Қонунчилик билан айрим тоифадаги ходимлар учун қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади:
Жумладан, МКнинг 116-моддаси иш берувчига қуйидаги ходимларга қисқартирилган иш вақтини ўрнатиш мажбуриятини юклайди:
– 16 дан 18 ёшгача – ҳафтада 36 соатдан ортиқ бўлмаган; – 15 дан 16 ёшгача – ҳафтада 24 соатдан ортиқ бўлмаган ;
Бу -муҳим! Қисқартирилган иш вақти муддатини ўрнатишнинг юқорида кўрсатилган тартиби мулкчилик шакли, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар барча ташкилотларга татбиқ этилади. Ушбу тартибни бузиш МЖТКнинг 49-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
|
Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан - ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам белгилаб қўйилади . Иш берувчи мазкур ҳолда ходимнинг унга тўлиқсиз иш вақтини ўрнатиш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришга мажбур эмас, балки бунга ҳақлидир. Ўзаро келишувга биноан тўлиқсиз иш вақтининг тури (тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси) белгиланади ва унинг аниқ муддати ўрнатилади. Иш берувчи рад этишга ҳақли бўлмаган ва ходимга тўлиқсиз иш вақти ўрнатишга мажбур бўлган ҳоллар ушбу қоидадан истисно ҳисобланади. Хусусан, қуйидагиларнинг илтимосига биноан: |
Ҳақ тўлаш тартиби |
Иш вақтининг қисқартирилган муддати унинг нормал муддатидаги каби иш вақти нормаси ҳисобланади ва тўлиқ миқдорда ҳақ тўланади. Яъни - иш вақтининг нормал муддатида тегишли лавозим/касбда ишловчиларга каби ўша миқдорда .
Мисол. Ташкилотда икки нафар офис менежери ишлайди. Улардан бири тўлиқ иш вақти шартларида ҳафтада 40 соат ишлайди, бошқасига 36-соатлик иш ҳафтаси ўрнатилган, сабаби у 17 ёшли балоғатга етмаган ходим. Офис менежерининг лавозим маоши - 2 000 000 сўм. Иккала ходим, иккинчиси камроқ меҳнат қилишига қарамай, 2 000 000 сўмдан олишади |
Ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланади |
Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:
Ленара ХИКМАТОВА,
“Норма” эксперти