Тадбиркорда ишлаб чиқариш ва омбор бинолари мавжуд эмас, деб шубҳа қилишса

preview

“Менинг ҳолатимни текшириш” интерактив хизматида “Солиқ тўловчининг фаолият турига боғлиқ ҳолда зарур ишлаб чиқариш, савдо, омбор бинолари ва ҳудудлари, шунингдек, бошқа зарур моддий-техника базаси билан таъминланмаганлик” мезони сариқ ранг билан белгиланган. Тадбиркорлик субъектлари бундан қандай хулоса чиқаришлари кераклигини ДСҚда гапириб беришди:

 

Баҳолаш тизими солиқ тўловчининг асосий воситалар, шу жумладан бинолар, маҳсулотларни сақлаш учун омбор ва бинолар билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилади. Манба: солиқ ҳисоботи, Кадастр агентлиги ва E-ijara маълумотлари.

Оддий мисол: МЧЖ мева-сабзавот маҳсулотларидан консервалар ишлаб чиқаради, бир неча миллиард сўм айланма маблағларига эга. Бунда ҳужжатларга асосан корхонада, шартли айтганда, 30 кв. м  майдонли бино мавжуд бўлиб, унда хом ашё/тайёр маҳсулотлар омбори ва ишлаб чиқариш ускунаси жойлашган. Буларнинг барчаси, албатта, шубҳали кўринади, шу боис зарур бинолар билан таъминланганлик мезони мазкур ҳолда сариқ билан белгиланади.

Сариқ белги - солиқ хавфининг ўрта даражаси. Бу ҚҚС тўловчисининг фаол гувоҳномасига эга бўлиш имкониятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди . Бироқ солиқ тўловчи автоматик тарзда махсус рўйхатдан ўтказилади. Бу шароитларда у одатдаги режимда ишлашда давом этади, солиқ органлари эса унинг фаолиятини 12 ой давомида ўрганади. “Ўрганиш” деганда кўздан кечириш, сўров, камерал ва сайёр солиқ текширувлари, ходимларнинг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонига мувофиқлигини назорат қилиш тушунилади  .

Эҳтимол, МЧЖда ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни сотиш жараёни ҳақиқатан шундай ташкил этилган бўлиб, 30 кв. м унга ҳисоботда акс эттириладиган маҳсулот ҳажмларини ишлаб чиқариш учун бемалол етар. Бу ҳолда унга ҳеч қандай эътирозлар бўлмайди.

Агарда корхона ҳар ҳолда мулк ҳуқуқи ёки ижара (текин фойдаланиш) шартномаси билан расмийлаштирилмаган ҳудудлардан фойдаланса, келгусида муаммолардан қочиш учун ҳозир ушбу камчиликларни бартараф этган маъқул.

Эслатиб ўтамиз
ҚҚС тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом 2021 йил 23 декабрда кучга киради.

Шунингдек, ДСҚнинг тушунтиришича, тизимда ахборотни қабул қилишга доир носозликлар бўлган тақдирда мезонлар таҳлилга қабул қилинмайди.

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Солиқ назорати Солиқ назорати Солиқ назорати /ru/publish/doc/text176526_tadbirkorda_ishlab_chiqarish_va_ombor_binolari_mavjud_emas_deb_shubha_qilishsa