Норезидентдан валютада қарз олинса...

preview

Норезидент компаниядан  6 ой муддатга валютада қарз олдик. Қарзни сўндиришда фоиз ставкаси қайта молиялаштириш ставкасидан пастроқ эди. Шартнома талабларига мувофиқ  қарздан тўлиқ қутулдик.

Қарз олувчининг даромадларини аниқлаш керакми? Бунда қандай солиқ оқибатлари бор? 

Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила Каримова жавоб берди:

 

– «Агар қарз олувчи  юридик шахс  Ўзбекистон резиденти, қарз берувчи юридик шахс норезидент бўлса, солиқ оқибатлари юзага келади:

 

1. Қарз олувчи учун

 Фоизсиз қарз

МБ асосий ставкасидан паст бўлган фоизли қарз 

МБ асосий ставкасидан юқори бўлган фоизли қарз

Солиқ оқибатлари йўқ.  

Фоизли даромадни тўлаш бўйича харажатлар фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланадиган харажатлар таркибига киритилади

 

2. Солиқ агенти  бўлган қарз берувчи ва қарз олувчи учун:

Фоизсиз қарз

МБ асосий ставкасидан паст бўлган фоизли қарз

МБ асосий ставкасидан юқори бўлган фоизли қарз

Норезидентда – даромад йўқ.

Солиқ агентида фойда солиғини ушлаб қолиш бўйича мажбурият юзага келмайди.

Фоизлар кўринишидаги даромадларга тўлов манбаидаги  фойда солиғи солинади

Солиқ агентида 10% ставка бўйича ёки иккиёқлама солиқ солишнинг (СК 6, 354, 357-м. талабларини бажаришда) олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномага мувофиқ  фойда солиғини ушлаб қолиш мажбурияти СК 353-м. юзага келади»

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text177065_norezidentdan_valyutada_qarz_olinsa