Полезное для бухгалтера в декабре:
ЖШДС бўйича имтиёз васийларга татбиқ этиладими
Фуқароларнинг Ўзбекистоннинг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида фарзанди таълим олиши учун йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа солиқ солинадиган даромадлари суммасига ЖШДС солинмайди . Мазкур имтиёздан васийлар, фарзандликка олувчилар ва ҳомийлар фойдаланишлари мумкинми? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан МВнинг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ тушунтириб берди:
– “Мазкур норманинг қўлланилишини Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тартибга солади.
Ота-онанинг ўрнини босувчи шахслар - қонунда белгиланган тартибда болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқини амалга оширувчи ва ота-оналик мажбуриятларини бажарувчи, лекин боланинг ота-онаси бўлмаган шахслар - фарзандликка олувчилар, васийлар ва ҳомийлар .
Фарзандликка олинган болалар барча шахсий ва мулкий ҳуқуқларда фарзандликка олувчининг ўз болаларига тенглаштирилади .
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, фарзандликка олувчиларга нисбатан ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкин, сабаби улар ҳуқуқларда ота-онага тенглаштирилган. Васийларга нисбатан эса - мумкин эмас, Оила кодекси уларнинг ҳуқуқларини ота-она ҳуқуқларига тенглаштирмайди”
Таҳририятдан:
Васийликни расмийлаштирган шахсларни ЖШДС бўйича имтиёзларни қўллаш қисмида ҳуқуқларда ота-она ва ота-онасини йўқотган болани фарзандликка олувчиларга тенглаштириш мумкин, деб ҳисоблаймиз. Айниқса бу масала пандемия шароитларида долзарб бўлди.
Бундай болаларга тарбия ва таълим бериш билан нафақат фарзандликка олувчилар, балки ҳомийлар ва васийлар шуғулланиши боис, СКнинг 378-моддасига ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш қисмида ўзгартириш киритиш мақсадга мувофиқ бўларди.