Полезное для бухгалтера в декабре:
Лицензиялар импортига фойда солиғи солинадими
Компаниянинг асосий фаолияти - IT ускуналарини етказиб бериш ва уларни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашга лицензияларни олиб сотиш. Лицензиялар дистрибьюторлар орқали бошқа мамлакатлардан харид қилинади, уларнинг бошқа мамлакатлардаги резидентлиги сертификатлар билан тасдиқланган. Лицензиялар электрон шаклда топширилади. Ушбу операцияларни компания ҚҚС ҳисоблаган ҳолда хизматлар импорти сифатида расмийлаштиради.
Бунда норезидентнинг фойда солиғи юзага келадими? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ департаментининг бош мутахассиси Рано АЛИШАЕВА тушунтирди:
– “Саволга жавоб бериш учун ускунани техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашга лицензия учун тўловларни роялти жумласига киритиш мумкин ёки мумкин эмаслигини аниқлаймиз.
Ҳар қандай номоддий активдан фойдаланганлик ёки фойдаланиш ҳуқуқи учун тўловлар роялти тарзидаги даромадлар жумласига киради, шу жумладан:
- дастурий таъминот ва маълумотлар базаларига бўлган муаллифлик ҳуқуқлари;
- патентлар, товар белгилари, савдо маркалари ёки ҳуқуқнинг бошқа шунга ўхшаш турлари .
Қуйидагилар учун тўланадиган тўловларга роялти сифатида қаралмайди:
- шахснинг фойдаланиши, эгалик қилиши ва (ёки) тасарруф этиши учун интеллектуал мулк ҳуқуқи объектлари ўзида акс эттирилган ёки турган товарларни (шу жумладан ахборот ташувчиларни) сотиб олганлик;
- дастурий маҳсулотнинг нусхаларини уларни такрорлаш ҳуқуқисиз ёки агар уларни такрорлаш якуний истеъмолчи томонидан фойдаланиш билан чекланган бўлса, тарқатишга бўлган ҳуқуқни ўтказганлик.
Шу тариқа, норезидентнинг фойда солиғини тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келиш ёки келмаслигини тушуниш учун лицензияларни харид қилиш ва олиб сотиш шартларини қайта кўриб чиқинг ва улар сиз учун роялти, хизматлар ёки товарлигини аниқланг.
Агар бу - роялти бўлса
Бундай тўловлар норезидентнинг Ўзбекистондаги манбалардан олинган ва доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган, тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадларига киради .
Роялти тарзидаги даромадлар учун солиқ ставкаси 20% миқдорида белгиланган . Бироқ, агар роялти олувчининг резидентлик давлати билан иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида халқаро шартнома тузилган бўлса, мазкур шартноманинг “Роялти” моддасига қаранг - ставка пасайтирилган бўлиши мумкин.
Халқаро шартномалар қоидалари Солиқ кодекси нормаларига нисбатан устуворликка эга .
2020 йилдан бошлаб СК даромадларга нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган шахсни аниқловчи нормаларни сақлайди. Ушбу тушунча дивидендлар, фоизлар ва роялти каби бундай даромадларга нисбатан халқаро шартномада назарда тутилган имтиёзни қўллашга ҳақли бўлган шахсларни аниқлаш мақсадида фойдаланилади.
Хорижий ташкилот даромаднинг ҳақиқий эгаси деб эътироф этилади, агар :
- у ҳақиқий эгасининг даромади бўйича имтиёзга талабгор бўлган, Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромад билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса;
- даромадларга нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган шахс, бундай даромаддан бевосита наф олувчи ҳисобланса;
- ушбу даромадлардан мустақил равишда фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлса. Ёки унинг манфаатларини кўзлаб ўзга шахс уларни тасарруф этадиган шахс бўлса.
Хорижий ташкилот даромадларга нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган шахс сифатида ҳисобланмайди, агар:
- ушбу даромадларни тасарруф этишга нисбатан чекланган ваколатларга эга бўлса;
- бошқа шахс манфаатларини кўзлаб фақат воситачи функцияларини бажарса;
- ўз зиммасига таваккалчиликларни қабул қилмаса.
Агар бу - хизматлар учун тўловлар бўлса
Бу ҳолда СКнинг 351-моддаси 2-қисми 17-бандига асосан бундай тўловлар тўлов манбаида 20% ставка (агар иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро битимда ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса) бўйича солиқ солинадиган норезидентларнинг даромадларига киради”.
Мавзунинг давоми сифатида қуйидагиларни ўқишни тавсия қиламиз:
- Дастурий маҳсулот билан боғлиқ битимлар: расмийлаштириш, ҳисобга олиш, солиқ солиш;
- Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғини тўлаш.