Полезное для бухгалтера в ноябре:
Онлайн-НКМ чекидаги хатони тезкор тузатиш
Харидор дўкондан чиқиш чоғида онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекида хато топиб, сотувчига уни тузатишни сўраб мурожаат қиладиган вазиятлар учраб туради. Бундан сотувчи ҳам манфаатдор. Буни қандай тез амалга ошириш ва ҳисобга зиён етказмасликни buxgalter.uz илтимосига биноан “Mарон” МЧЖ ТХКМ онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Рустам ЁҚУБОВ ва “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА тушунтиришди:
– Онлайн-НКМ бўйича тушум айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС ҳисоб-китобларида тўғри акс эттирилиши учун онлайн-НКМ чекидаги хатони шу кунни ўзида тузатиш сотувчи учун муҳимдир. Шунингдек, харидор чекда хато бўлмаслигидан манфаатдор, сабаби ундан харид қийматининг 1%и миқдорида кешбэк олади.
Касса чекларидаги хатоларни харид амалга оширилган кунда тузатиш бўйича операция бухгалтерия ҳисоби учун оқибатларга эга бўлмайди, шу боис қоидага кўра, уни бухгалтерия ўтказмаларида акс эттиришмайди. Бироқ, агар кассангиз ва бухгалтерлик дастурингиз интеграция қилинган ва бухгалтерия ҳисобида онлайн-НКМ маълумотларини акс эттиришда автоматик тарзда ҳамкорлик қилса, ушбу жиҳатга эътибор беринг ва бухгалтерлик дастурингиз созламасига асосан ҳаракат қилинг.
Назаримизда, вақти келиб онлайн-НКМ тизимида касса чекларидаги хатоларни тезкор тарзда тузатиш учун оддий, онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг бир нечта тугмасига босиш йўли билан энг кўп тарқалган хатоларни тузатиш имконини берадиган махсус функционал пайдо бўлиши керак. Хорижда бундай функционал кўп вақтдан буён қўлланилади.
Ўзбекистонда ҳозирча солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар бўйича маълумотлар” интерактив хизматининг “Чекка тузатиш киритиш” менюсидан фойдаланишга тўғри келади. У чекнинг электрон нусхаси билан ишлашни назарда тутади, шу боис харидор тузатиш амалга оширилганлигининг тасдиғи сифатида ҳужжатнинг қоғоз шаклини олмайди.
Ушбу функционалнинг энг катта салбий жиҳати шундан иборатки, хатони тузатиш вақт талаб қилади, айрим ҳолларда бунга ҳатто бир неча кун талаб қилиниши мумкин. Кассир солиқ тўловчининг шахсий кабинетига кириш ваколатига эга бухгалтерга тузатиш киритиш учун маълумотларни бериши зарур. Бухгалтер хатога йўл қўйилганлиги ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатларни тайёрлайди ва уларни “Чекка тузатиш киритиш” менюси шакли орқали солиқ органига жўнатади. Солиқ органи уларни кўриб чиқади ва қарор қабул қилади, бунга ҳам вақт талаб қилинади. Бундан ташқари, мазкур функционал товар номи билан боғлиқ хатоларни тузатиш имконини бермайди.
Анча тезкор ва мослашувчан ечим сифатида қайтаришни расмийлаштириш тартиб-таомилини кўриб чиқиш мумкин. Умуман, кассада чекдаги хатони тузатиш зарурати билан боғлиқ ҳар қандай вазиятни харидорнинг товарни қайтаришни расмийлаштириш тўғрисидаги талаби сифатида тасаввур қилиш мумкин, шундан сўнг тўғри маълумотлар билан янги чек расмийлаштирилади.
Муаммолардан қочиш учун, ҳатто фақат товарлардан бири бўйича ахборотда хато бўлган тақдирда ҳам бутун чекка қайтаришни расмийлаштиришни тавсия қиламиз.
Бу ҳолда қуйидагиларни расмийлаштирган ҳолда Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн НКМ ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг 35-38-бандларида назарда тутилган барча талабларга риоя қилишга тўғри келади:
- харидорнинг савдо шохобчаси раҳбари номига аризаси;
- товарни қайтаришга юкхати;
- товарни қайтариш тўғрисида далолатнома;
- чиқим касса ордери (агар маблағлар нақд шаклда қайтарилса).
Ушбу ҳужжатлар тўпламига харидор томонидан қайтариладиган сотиш чеки илова қилинади. Шундан кейин кассир қайтариш чекини уради. Сўнгра тўғри чекни уради.
Онлайн-НКМ ёки виртуал кассангизнинг функционал имкониятларига, шунингдек уларни қўллаш бўйича кассирнинг кўникмаларига кўп нарса боғлиқ. Айниқса бу онлайн-НКМ хотирасига товар номи ва/ёки нархи хато киритилган вазиятга тааллуқлидир. У ҳолда аввал онлайн-НКМ хотирасидаги маълумотларга тузатиш киритиш зарур бўлади. Ёки - тегишли функционал мавжуд бўлган тақдирда - чекни шакллантириш жараёнида НКМга тўғри маълумотларни киритиш зарур.
Биз жадвалда вариантлардан ҳар бирининг ижобий ва салбий жиҳатларини батафсил кўриб чиқдик:
Нимани тузатиш зарур |
Тузатиш усули |
||
Реквизит |
Хато рўй бериши мумкин бўлган вазият |
“Чекка тузатиш киритиш” функционали |
Товарни қайтаришни расмийлаштириш |
Товар номи |
Чекка ортиқча товар тушиб қолган |
Назарда тутилмаган |
Мумкин. Агар қайтариш товар номидаги хатони тузатиш ва тўғри чек бериш мақсадида расмийлаштирилса, у ҳолда онлайн-НКМ хотирасидаги маълумотларни ўзгартириш ёки номини қўлда киритиш мумкин (агар бундай функция назарда тутилган бўлса). Ҳар қандай ҳолда қайтаришни расмийлаштиришда қўшимча равишда кассирнинг тушунтириш хатини расмийлаштириш тавсия қилинади. Бу ҳисобда хатодан қочиш имконини беради |
Харидор кассадан узоқлашмай туриб, товардан воз кечишга қарор қилди |
|||
Товар номи хато кўрсатилган |
|||
Товарнинг сони |
Масалан, харидор 2 та бир хил қутида чой харид қилди, бироқ дўкондан чиқишда биттасидан воз кечишга қарор қилди |
Мумкин, бироқ кўп вақт талаб қилади |
Мумкин. Ушбу вариант анча мақбул кўринади. |
Тасодифан, чекда ортиқча товар бирлиги кўрсатилган |
|||
Товарнинг қиймати |
Онлайн-НКМга киритилган маълумотларда хато |
Мумкин, бироқ кўп вақт талаб қилади |
Мумкин. Бироқ, қайтаришдан кейин чекни тўғри маълумотлар билан расмийлаштириш учун аппаратингиз чекни шакллантириш вақтида нархни тузатиш ёки киритиш учун функционалга эга бўлиши, кассир эса ундан фойдаланишни билиши керак |
Кассир томонидан клавиатура ёрдамида нархни киритиш чоғида хатога йўл қўйилган |
|||
Тўлов шакли (нақд шаклда/терминал орқали) |
Кассирнинг хатоси |
Мумкин. Мазкур вазият учун ушбу вариант энг мақбул кўринади.
Харидор кўпроқ хатоларни дарҳол тузатишни талаб қилиб туриб олмайди, сабаби мазкур ҳолда унинг манфаатларига деярли дахл қилмаган. Ушбу хатони сотувчида ҳисобни тўғри юритиш учун тузатиш зарур. Асосийси - хатога йўл қўйилганлиги ҳақида бухгалтерни ўз вақтида хабардор қилиш |
Мумкин. Бироқ мазкур вазиятда хатони “Чекка тузатиш киритиш” функционали орқали тузатиш варианти энг мақбул кўринади, сабаби у харидорни қайтариш чоғида зарур бўладиган ариза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ кераксиз оворагарчиликдан халос қилиш имконини беради |
МХИК |
Чекда ҳамма товарларга ҳам тўғри МХИКлар кўрсатилмаганлиги туфайли, харидор харид қийматининг 1%и миқдорида тўлиқ ҳажмда чекдан кешбэк ололмайди |
Мумкин. Мазкур вазият учун ушбу вариант энг мақбул кўринади. Эҳтимол, харидор хато бир неча кун ичида тузатилишига рози бўлади. Кассир бухгалтерни хато тўғрисида хабардор қилиши муҳимдир |
Мумкин. Бироқ вариант харидор товардан умуман воз кечишни истаган вазиятлар учун тўғри келади. Чунки кассирнинг қисқа вақт ичида онлайн-НКМ маълумотларида МХИКдаги хатони мустақил равишда тузатиши амри маҳолдир, сабаби биргина НКМ тузилишини билиш бунинг учун етарли эмас. Бу вазиятда яна tasnif.soliq.uz га мувофиқ мос келадиган МХИКни аниқлаш лозим бўлади |
Ҳар қандай ҳолда сизнинг ТХКМ мутахассислари билан чекдаги хатони тузатишнинг турли вариантларини муҳокама қилишни тавсия қиламиз. Бу сизнинг НКМ ёки виртуал кассангизнинг техник имкониятларини ҳисобга олган ҳолда кўргазмали суҳбат бўлади.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади