Ижарачида фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив бошланғич тан олингандан сўнг қандай ҳисобга олинади

16.08.2021
author avatar

Иброгим АХМАДХОНОВ

МҲХС бўйича эксперт

Тавсияда:

– фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активни кейинги баҳолаш;
– фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активнинг қадрсизланиши;
– ижарачида ФҲШАҳисоби бўйича амалий вазиятлар. 

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активнинг кейинги баҳоланиши қандай амалга оширилади

Ижара бошлангандан кейин сиз кейинги баҳолаш моделларидан бирини қўллаган ҳолда фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активни (ФҲША) баҳолашингиз лозим: бошланғич, қайта баҳоланган ёки ҳаққоний қиймат бўйича.

«Асосий воситалар»га мувофиқ бошланғич қиймат бўйича ҳисоб модели энг кенг тарқалган :

  • жамланган амортизация ва қадрсизланишдан жамланган зарарларни чегирган ҳолда;
  • ижара бўйича мажбуриятни қайта баҳолашга тузатиш билан бирга .
Эътибор беринг

Сиз ижарачи сифатида қайта баҳоланган қиймат бўйича моделни қўллашингиз мумкин 16-сон МҲХС (IAS). ФҲШАни қўллаётган ушбу кейинги баҳолаш моделингизни ўша асосий воситалар синфига тааллуқлилиги шарт ҳисобланади.

Масалан, сиз «Кўчмас мулк» синфидаги асосий воситаларингизни қайта баҳоланган қиймат бўйича акс эттирасиз. Ушбу ҳолатда ижарачи асосий актив ҳисобланган кўчмас мулкнинг барча ФҲШАни қайта баҳоланган қиймат бўйича акс эттириши мумкин (лекин мажбур эмас) .

Эътибор беринг

Сиз ФҲШАга 40-сон МҲХС (IAS) «Инвестиция кўчмас мулки»га мувофиқ ҳаққоний қиймат бўйича моделини қўллашга мажбурсиз, агар:

  • ФҲША инвестициявий кўчмас мулк тушунчасига жавоб берса;
  • ижарачи ўзининг инвестициявий кўчмас мулк объектларини ҳаққоний қиймат бўйича акс эттирса .

Амортизацияни ижаранинг бошланган санасидан фойдали хизмат муддати тугагунига қадар ҳисобланг, агар:

  • ижара шартномаси ижарачига мулк ҳуқуқини активга берилишини назарда тутса;
  • ижарачи активни харид қилиш опционини бажариш ниятида, буни фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активнинг бошланғич қиймати тасдиқласа.

Бошқа ҳолларда амортизацияни ижара бошланган санадан қуйидаги икки санадан аввалроғига қадар ҳисобланг:

  • активнинг фойдали хизмат муддати тугагунига қадар;
  • ижара муддати тугагунига қадар .

Амортизация харажатларини асосий актив қандай мақсадларда фойдаланишига қараб қуйидаги счётларга киритинг:

  • маҳсулот таннархига;
  • сотиш харажатларига;
  • агар актив ўз эҳтиёжлари учун асосий воситалар объектини қуриш учун фойдаланилса, капиталлаштиринг.

ФҲШАнинг амортизациясини Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттиринг, капиталлаштириш ҳолатлари бундан мустасно (бошқа активнинг баланс қийматига киритиш).

Агар қайта баҳоланган қиймат бўйича модель қўлланилса, қайта баҳолаш 16-сон МҲХС (IAS) «Асосий воситалар» талабларига мувофиқ акс эттирилади.

Қайта баҳоланган қиймат бўйича ҳисоб моделини қўллаш бўйича «Бошланғич тан олингандан сўнг асосий воситалар қандай ҳисобга олинади»га қаранг.

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активнинг қадрсизланиши қандай амалга оширилади

Ҳар йили ҳисобот даврининг якунига ФҲШАнинг қадрсизланиш белгилари мавжудлигини 36-сон МҲХС (IAS) талабларига амал қилган ҳолда аниқланг. Битта бўлса ҳам белги мавжуд бўлганда, қадрсизланишга текшириш ўтказинг . ФҲША бўйича қадрсизланишдан зарарни асосий воситаларнинг қадрсизланишидан зарарга ўхшаш тарзда акс эттиринг. Асосий воситалар қадрсизланиши қандай ҳисобга олинишини бу ерда кўринг.

Қадрсизланишдан зарарни тан олгандан сўнг мазкур фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив бўйича амортизацияни тузатилган суммада унинг баланс қийматини қайта кўриб чиқилишини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланг.

Мисол
Ишлаб чиқариш ускунасининг ижараси
Ишлаб чиқариш ускунаси 10 йилга ижарага олинмоқда.
Ижара шартномаси муддатидан аввал бекор қилинмайди.
Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активнинг бошланғич қиймати 1 000 000 минг сўмни ташкил қилади.
Ҳисоб сиёсатига асосан ушбу активлар синфи бошланғич қиймат бўйича баҳоланади ва тўғри чизиқли усулдан фойдаланган ҳолда амортизация қилинади.
Яъни, амортизация ажратмалари йилига 100 000 минг сўмни ташкил қилади (1 000 000 : 10 йил).
Бешинчи йилнинг охирида фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив киритилган пул оқимларини ҳосил қилувчи бирликларнинг қадрсизланиши содир бўлди. Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активга тақсимланган қадрсизланишдан зарар суммаси 200 000 минг сўмни ташкил қилди.
Қадрсизланиш пайтида фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активнинг баланс қиймати 500 000 минг сўмни ташкил қилган (1 000 000 – 100 000 х 5).
Қадрсизланишни тан олгандан сўнг ушбу активнинг баланс қиймати 300 000 минг сўмгача камайди (500 000 – 200 000).
Ҳар йиллик амортизация ажратмалари ижаранинг олтинчи йилидан бошлаб 60 000 минг сўмга (300 000 : 5 йил) тенг бўлади.

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активни ижарачида ҳисобга олишда баҳолаш бўйича амалий вазиятлар

Жадвалда ФҲШАни ижарачида ҳисобга олишнинг турли жиҳатлари билан бирга вазиятлар рўйхати келтирилган:

 

Т/р

Вазиятнинг номланиши

ФҲША ни баҳолаш модели

Активни сотиб олиш

Тўловнинг даврийлиги

Тўлов санаси

Ижарага берувчидан рағбатлантирувчи тўлов

Қопланмайдиган тўлов

Демонтаж қилиш резерви

Ижарачининг бевосита харажатлари

1

Бинони кейинги харид...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro