Асосий воситаларни дастлабки қиймати тан олингандан кейин ҳисобга олиш тартиби

08.09.2022
author avatar

Иброҳим АҲМАДХОНОВ

МҲХС бўйича эксперт
author avatar

Кирилл ПОПАДЮК

МҲХС бўйича эксперт

Тавсияда:

 дастлабки қиймат бўйича АВ ҳисобининг модели;
– қайта баҳоланган қиймат бўйича АВ ҳисобининг модели;
– қайта баҳолаш ўтказишнинг такрорланиши;
– қайта баҳолашда жамғарилган амортизацияни ҳисобдан чиқариш усуллари:
         мутаносиб ўзгартириш усули;
         амортизацияни ҳисобдан чиқариш усули;
– қайта баҳолаш ўтказишнинг муддатлари;
– қайта баҳолаш натижаларини акс эттириш;
– АВ қийматининг ўсишини тақсимланмаган фойдага ўтказиш.

 

16-сон МҲХС (IAS) компания танлови бўйича асосий воситаларни келгусида баҳолаш мумкин бўлган иккита моделларидан бирини қўллашни тавсия қилади. Асосий воситаларнинг дастлабки қиймати эътироф этилгач, уларнинг ҳисобини юритиш тартибини ҳисоб сиёсатида бириктириб қўйинг. Танланган моделни алоҳида бир асосий воситага эмас, балки асосий воситаларнинг бутун синфига қўлланг.

Асосий воситаларнинг келгусидаги ҳисоби (баҳолаш моделлари) учун қуйидаги икки моделдан бирини танланг:

  • бошланғич қиймат бўйича (ҳақиқатдаги дастлабки харажатлардан келиб чиққан ҳолда); 
  • қайта баҳоланган қиймат бўйича.
Эътибор беринг
БҲМСдаги қайта баҳолаш усуллари МҲХСнинг талабларига мос келмайди. Шунинг учун ҳисоботни трансформациядан ўтказишда ёки параллел ҳисоб юритишда иккита тизимдаги ҳисобда асосий воситаларни келгусида баҳолаш сезиларли даражада фарқланади.

Асосий воситаларнинг туркумларини ва ҳар бир туркум учун танланган ҳисоб моделини ҳисоб сиёсатида акс эттиринг. Мантиқий равишда ҳисоб моделини айнан бир турдаги асосий воситалар туркумининг барча объектларига нисбатан қўлланг .

Асосий воситаларнинг бир туркумига ўхшаш белгиларга, шу жумладан уларнинг асосий хусусиятлари ва ташкилот фаолиятида фойдаланиш характерига эга бўлган активларни киритинг.

16-сон МҲХС (IAS) 37-бандида асосий воситаларнинг алоҳида туркумларига доир  намуналар келтирилган:

  • ер;
  • ер ва бинолар;
  • машиналар ва ускуналар;
  • сув кемалари;
  • ҳаво кемалари;
  • автотранспорт воситалари;
  • мебель ва ўрнатиладиган элементлар;
  • офис жиҳозлари;
  • мевали экинлар. 

 

Эътибор беринг

Сиз асосий воситаларни айнан шундай таснифлашга мажбур эмассиз. 16-сон МҲХС (IAS) ушбу туркумларни мажбурий фойдаланиш учун эмас, балки намуналар сифатида келтиради. Фараз қилайлик, агар мебель ва офис жиҳозлари алоҳида-алоҳида аҳамиятли бўлмаган суммани ифодалайдиган бўлса, уларни «Офис жиҳозлари» деб аталадиган битта туркумга бирлаштириш мумкин.

Қайта баҳоланадиган асосий воситаларнинг туркумини аниқлашда ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусиятини ва активларнинг ҳақиқий қийматидаги ўзгаришларнинг аҳамиятлилигини ҳисобга олиш зарур.

Бунда битта туркумга киритилган асосий воситалар учун фақат битта моделдан фойдаланинг.

Эътибор беринг

Асосий воситаларнинг турли туркумлари учун асосий воситаларни келгусида баҳолашнинг турли моделларни қўллашингиз мумкин. Асосий воситаларнинг туркумига нисбатан ҳисоб сиёсати танланиши юзасидан молиявий ҳисобот изоҳларида тушунтириш берилади.

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг