Асосий воситаларнинг қадрсизланишини ҳисобга олиш

09.09.2022
author avatar

Иброҳим АҲМАДХОНОВ

МҲХС бўйича эксперт
author avatar

Кирилл ПОПАДЮК

МҲХС бўйича эксперт

Тавсияда:

– нималар қадрсизланиш тестидан ўтказилади;
– қадрсизланишга доир тест қачон ўтказилади;
– қадрсизланишга доир тест қандай ўтказилади;
         чиқиб кетиш харажатларини чегирган ҳолда АВнинг адолатли қийматини баҳолаш;
АВдан фойдаланиш қиймати қандай аниқланади;
– АВнинг қадрсизланишига доир тест ўтказиш режаси;
– АВни қайта баҳолаш қиймати бўйича ҳисобга олишда активнинг камайиши билан қадрсизланишнинг фарқи;
– пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик;
– АВнинг қадрсизланишидан кўрилган зарарни тан олиш;
– АВнинг қадрсизланишидан кўрилган зарарни тиклаш.

 

Қадрсизланишга доир тестдан нималар ўтказилади

Агар молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботингизнинг «Айланмадан ташқари активлар» бўлимида қуйидаги моддалар бўлса:

– «Асосий воситалар»,

– «Номоддий активлар»,

– бошланғич қиймати бўйича акс эттириладиган «Инвестициявий кўчмас мулк»,

– «Гудвилл»,

– «Улушли иштирок этиш усули бўйича инвестиция»,

у ҳолда 36-сон МҲХС (IAS) «Активларнинг қадрсизланиши» асосида тузилган тавсиялар сизга асқотади.

Эътибор беринг

Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда актив қопланадиган қийматидан юқори қийматда акс эттирилмаслиги керак. Шу сабабли асосий восита (ёки юқорида санаб ўтилган бошқа исталган актив)нинг баланс қиймати қопланадиган қийматидан юқори бўлса, қадрсизланган ҳисобланади. 

36-сон МҲХС (IAS) қуйидагилар бўйича тушунтириш беради:

  • актив қадрсизланиш тести қандай ўтказилади;
  • активнинг қопланадиган қиймати қандай аниқланади;
  • қадрсизланишдан зарарлар қачон ва қандай тан олинади ёки тикланади.

Қадрсизланишга доир тест қачон ўтказилади

Қадрсизланиш аломатлари бўлганда актив қадрсизланиш тести ўтказилади.

Активнинг қадрсизланиши – бу унинг баланс қиймати қопланадиган қийматидан ортиқ бўлишидир.

Асосий воситаларнинг қадрсизланиш белгиларини аниқлаш мақсадида уларни ҳар йили тестдан ўтказинг 36-сон МҲХС (IAS). Агар активнинг қадрсизланиш аломатлари аниқланса, асосий воситанинг баланс қийматини  қопланадиган қиймати, яъни уни сотишдан ёки ишлатишдан олиниши мумкин бўлган сумма билан таққосланг.

Асосий восита ва бошқа активлар қадрсизланишининг эҳтимолини аниқлаш мақсадида ташқи манбалардан келаётган ахборотни (қадрсизланишнинг ташқи аломатлари) ва ташкилот ичида юз бераётган ҳодисаларни (қадрсизланишнинг ички аломатлари) тизимли равишда таҳлил қилиб боринг. Шунингдек мунтазам равишда фаолият натижаларини таҳлил қилиш ва уларни режалаштирилган кўрсаткичлар билан таққослаш– режали-факторли таҳлил ўтказиш зарур. Йирик компанияларда буни бошқарув ҳисоби мутахассислари амалга оширади.

36-IASда қадрсизланиш аломатларининг рўйхати тўлиқ келтирилмаган. Ҳар бир ташкилотнинг тармоқ хусусиятига ва бошқа сабабларга кўра у турлича бўлиши мумкин. Бироқ, барча корхоналар учун қадрсизланишнинг ҳар қандай аломатларини қуйидаги типларнинг бирига киритиш мумкин:

  • ташқи;
  • ички.

Улардан баъзиларини келтириб ўтамиз:

 

Ташқи ахборот манбаларидан

Ички ахборот манбаларидан 

компания ҳаётидаги воқеалар 

ички ҳисобот (бошқарув ҳисоботи)даги  маълумотлар бўйича

Активнинг бозор қиймати камайиши вақт ўтиши билан ёки ундан одатий фойдаланишда кутилгандан кўпроқ даражада юз бериши.

Масалан: кўчмас мулк бозор қийматининг камайиши компания балансидаги бинолар учун қадрсизланиш белгиси ҳисобланади.

Актив эрта эскиришининг ёки жисмоний ишдан чиқишининг белгилари мавжуд. Масалан: электр сими ёниб кетишидан цех биносида ёнғин содир бўлди. Энди барча ускуналар таъмирланишга, айримлари эса тўлиқ ўзгартирилишга муҳтож.

Активни тутиб туриш учун пул маблағларига бўлган эҳтиёж бюджетдаги режалаштирилган суммадан кўпроқ.

Масалан: пул оқимларининг йиллик прогнозида таъмирлаш харажатлари кўзда тутилмаган.

Техник, бозор, иқтисодий ёки ҳуқуқий ...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг