ННТда тижорат фаолияти ва фоизли даромад бўлса

preview

Нотижорат ташкилотнинг тижорат даромадларига қандай шартларда ва қандай ставкалар бўйича солиқ солинади? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди:

 

“ННТда тижорат фаолияти мавжуд. У бўйича ташкилот ҚҚС ва фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлайди.

Ташкилот нотижорат фаолияти учун маъмурий бино сотиб олган. Бундан ташқари, ташкилотнинг вақтинча бўш пул маблағлари омонатга жойлаштирилган бўлиб, у бўйича ташкилот фоизли даромад олади. 

1. Нотижорат фаолияти учун сотиб олинган бино бўйича мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўланадими? 

2. Талаб қилиб олингунча омонат ҳисобварағи бўйича фоизли даромадларга қандай ставка бўйича солиқ солинади?”.

– Бир вақтда тижорат ва нотижорат фаолиятида фойдаланиладиган объектларга солиқ солиш принципи -  бир хил. Ташкилот алоҳида-алоҳида ҳисоб базасида солиқ базасини аниқлайди, бунинг имкони бўлмаганда - соф тушумнинг умумий ҳажмида солиқ солинадиган фаолиятдан олинган соф тушумнинг улушидан келиб чиққан ҳолда аниқлайди.

 

Юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ

– Нотижорат ташкилот томонидан нотижорат фаолиятини амалга оширишда фойдаланиладиган кўчмас мулк солиқ солиш объекти ҳисобланмайди .

Агар сиз айни бир кўчмас мулкдан ҳам устав (нотижорат), ҳам тадбиркорлик фаолиятида фойдалансангиз, солиқ базасини солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган кўчмас мулкнинг ҳисобини алоҳида-алоҳида юритиш асосида аниқланг.

Агарда фойдаланишни ажратиш ва алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш имкони бўлмаса, солиқ базасини солиқ тўланиши назарда тутилган фаолиятдан олинадиган соф тушумнинг жами соф тушум ҳажмидаги улушига қараб аниқланг .

Турли вазиятларда ҳисоб-китобларга мисолларни бу ерда топасиз:

 

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи

ННТ томонидан нотижорат фаолиятида фойдаланиладиган ер участкалари солиқ солиш объекти сифатида ҳисобланмайди .

Агар ер участкалари хўжалик фаолиятини юритиш учун фойдаланилса, улар солиқ солиш объекти ҳисобланади .

Агар сиз ердан ҳам устав (нотижорат), ҳам тадбиркорлик фаолиятида фойдалансангиз, солиқ базасини кўчмас мулк билан бўлган вазиятдаги каби аниқланг :

  • солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган участка бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш асосида;
  • фойдаланишни ажратиш имконияти бўлмаганда - солиқни тўлаш назарда тутилган фаолиятдан олинадиган соф тушумнинг умумий соф тушум ҳажмидаги улушидан келиб чиққан ҳолда.

Батафсил ўқинг:

 

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

Худди шундай - нотижорат ташкилот томонидан нотижорат фаолиятни амалга оширишда фойдаланиладиган сув ресурслари солиқ солиш объекти бўлмайди .

Агар сиз сувдан ҳам устав (нотижорат), ҳам тадбиркорлик фаолиятида фойдалансангиз, солиқ базасини солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган сув ресурслари ҳажмининг ҳисобини алоҳида юритиш асосида аниқланг. Бундай ҳисоб юритиш имконияти бўлмаган тақдирда - қайси фаолият бўйича солиқ тўлаш соф тушумнинг умумий ҳажмида назарда тутилган бўлса, ўша фаолиятдан олинадиган соф тушумнинг солиштирма ҳажмидан келиб чиққан ҳолда аниқланг .

Батафсил:

 

Фоизли даромад

Фоизлар - бу илгари билдирилган (белгиланган) ҳар қандай даромад, шу жумладан ҳар қандай турдаги қарз мажбуриятлари бўйича дисконт тарзида олинган даромад (уни расмийлаштириш усулидан қатъи назар), шу жумладан пул омонатлари бўйича олинган даромад .

Ўзбекистон солиқ резиденти бўлган юридик шахс томонидан нотижорат ташкилотга маблағларни депозитга жойлаштиришидан тўланадиган фоизларга тўлов манбаида 15% ставка бўйича солиқ солинади . Фоизларни олувчида (мазкур ҳолда - ННТда) улар фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади.

Тавсияда қўшимча ўқинг:

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text179895_nntda_tijorat_faoliyati_va_foizli_daromad_bulsa