Норезидент бир нечта компанияда ишласа, ДМни рўйхатдан ўтказиши зарурми

preview

Чет эл компанияси Ўзбекистондаги бир нечта компаниялар билан маслаҳат хизматлари кўрсатиш учун - турли муддатларга шартномалар тузади, уларнинг ҳар бири 183 кундан ошмайди. Хизматлар кўрсатиш учун у Ўзбекистонга мутахассисларни жўнатади ва ўзи улар учун иш ҳақи тўлайди. Чет эл компанияси Ўзбекистонда доимий муассаса очиши керакми? Ўзбекистондаги турли компаниялар билан бир нечта шартномалар тузишда хизматлар кўрсатиш даврини қандай тўғри ҳисобга олиш лозим? 

Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти бош мутахассиси Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди:

 

– Мазкур вазиятда доимий муассасани рўйхатдан ўтказиш шарт эмас.

 

ДМни эътироф этиш шартлари

Чет эл юридик шахсининг Ўзбекистондаги доимий муассасаси - бу чет эл юридик шахси Ўзбекистондаги тадбиркорлик фаолиятини тўлиқ ёки қисман амалга оширадиган доимий фаолият кўрсатиш жойи . Чет эл юридик шахси томонидан ўз хизматчилари ёки шу мақсадлар учун унинг томонидан ёлланган бошқа ходимлар орқали бажариладиган хизматлар кўрсатиш (шу жумладан маслаҳат хизматлари) ҳам доимий муассаса деб эътироф этилади.

Бунда айни бир лойиҳа билан боғлиқ шахс ёки чет эл юридик шахсининг боғланган тарафи учун исталган кетма-кетликдаги 12 ойлик давр мобайнида камида 183 кун давом этиши ДМ ташкил этиш учун асос бўлган шарт ҳисобланади.

Чет эл юридик шахси томонидан амалга ошириладиган фаолият бундай фаолиятни амалга ошириш бошланган санадан бошлаб доимий муассасани ташкил этади. Ушбу сана:

1) қуйидагилар юзасидан ҳар қандай контрактни (шартномани, битимни) тузиш санаси:

  • Ўзбекистонда хизматлар кўрсатиш;
  • унинг номидан Ўзбекистонда ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш;
  • товарларни Ўзбекистонда фойдаланиш ёки реализация қилиш мақсадида олиш;
  • Ўзбекистонда хизматлар кўрсатиш учун хизматларни олиш;

2) Ўзбекистонда фаолиятни амал ошириш мақсадида биринчи меҳнат шартномасини (битимни, контрактни) тузиш санаси;

3) норезидент бўлган жисмоний шахс Ўзбекистонга келган сана, чет эл юридик шахси томонидан контракт (шартнома, битим) шартларини бажариш учун ходим ёки бошқа ходимлар ёлланган сана.

Агар бир нечта шарт бажарилса, ушбу саналарнинг нисбатан илгаригиси, бироқ 2 ва 3-бандларда кўрсатилган саналарнинг биринчисидан илгари кириб келмаган сана норезидентнинг Ўзбекистонда фаолиятни амалга ошириши бошланган сана деб эътироф этилади.

Агар чет эл юридик шахси битта солиқ органида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган 2 ва ундан ортиқ доимий муассаса ташкил этилишига олиб келувчи тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, бу гуруҳлар бўйича битта доимий рўйхатдан ўтказилиши лозим.

 

ДМни эътироф этиш учун шартлар мавжуд бўлмаса

Келтирилган вазиятда Ўзбекистоннинг норезиденти бўлган юридик шахс турли буюртмачилар билан бир нечта шартномалар тузган, уларнинг ҳар бири алоҳида солиқ агенти ҳисобланади .

СКнинг 23-моддасига асосан СКга мувофиқ зиммасига солиқларни ҳисоблаб чиқариш, солиқ тўловчидан ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказиш мажбурияти юклатилган шахслар солиқ агентлари деб эътироф этилади. Норезидентнинг Ўзбекистондаги манбалардан олинган ва доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан олинадиган солиқ норезидентга даромад тўловчи солиқ агенти томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва ушлаб қолинади - бунда бундай даромадларнинг ҳар бир тўлови пайтида амалга оширилади .

 

Халқаро шартнома қоидаларидан келиб чиқиб, норезидентнинг даромадларини солиқ солишдан озод қилишни қўллаш мумкинми

СКнинг 357-моддасини қўллаш мақсадида солиқ агенти норезидент томонидан доимий муассаса ташкил этилганлиги фактини аниқлайди, шу жумладан хизматлар кўрсатиш шартномаси (контракти) асосида аниқлайди. Бундай факт аниқланган тақдирда, солиқ органи халқаро шартнома қоидаларини норезидентларнинг даромадларини солиқ солишдан озод этиш қисми бўйича қўллашга ҳақли эмас .

Шу тариқа, ҳар бир буюртмачи, алоҳида солиқ агенти сифатида, солиқ мажбуриятларини бажаради ва норезидент билан тузилган шартномалар бўйича хизматлар кўрсатиш даврини ҳисобга олади.

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text180047_norezident_bir_nechta_kompaniyada_ishlasa_dmni_ruyhatdan_utkazishi_zarurmi