Резидент чет эл компаниясида улушга эгалик қилса

preview

“Ўзбекистон резиденти чет эл компаниясининг 50% акциясини сотиб олди. Ушбу компания самарали бошқариладиган жой бўйича солиқ солиш мақсадларида Ўзбекистондаги корхонаси ҳисобланадими?”.

Вuxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

– Кўриб чиқилаётган ҳолатда гап мазкур чет эл компанияси - назорат қилинадиган чет эл компанияси деб эътироф этилиши ёки этилмаслиги ҳақида бормоқда.

2022 йил 1 январдан бошлаб назорат қилинадиган чет эл компанияларининг фойдасига солиқ солишнинг умумий қоидаларини тартибга соладиган СКнинг VII бўлими кучга кирди. Солиқ солиш мақсадида бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган чет эл юридик шахси назорат қилинадиган чет эл компанияси деб эътироф этилади :

1) чет эл юридик шахси Ўзбекистоннинг солиқ резиденти деб эътироф этилмайди;

2) Ўзбекистоннинг солиқ резидентлари деб эътироф этиладиган юридик ва (ёки) жисмоний шахслар чет эл юридик шахсини назорат қилувчи шахслар ҳисобланади.

Чет эл юридик шахсини Ўзбекистоннинг солиқ резиденти деб эътироф этиш мезони - бу у ҳақиқатда бошқариладиган жой саналади.

Агар Ўзбекистон чет эл компанияси ҳақиқатда бошқариладиган жой бўлса, у солиқ солиш мақсадларида Ўзбекистоннинг солиқ резиденти деб эътироф этилади.

 

Ҳақиқатда бошқариладиган жой қандай аниқланади

Чет эл команияси ҳақиқатда бошқариладиган жойни аниқлаш мезони СКнинг 34-моддасида белгиланади.

Хусусан, қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда биттасига риоя қилинган тақдирда, Ўзбекистон чет эл юридик шахси ҳақиқатда бошқариладиган жой деб эътироф этилади:

1) унинг ижро этувчи органи (ижро этувчи органлари) ўз фаолиятини ушбу юридик шахсга нисбатан мунтазам равишда Ўзбекистон Республикасидан туриб амалга оширади. Ўзбекистондаги фаолиятнинг бошқа давлатдагига (давлатлардагига) нисбатан сезиларли даражада кам ҳажмда амалга оширилиши фаолиятни мунтазам равишда амалга ошириш деб эътироф этилмайди;

2) унинг раҳбар мансабдор шахслари (фаолиятни режалаштириш ва назорат қилишга, корхона фаолиятини бошқаришга ва бунинг учун жавобгарликни ўз зиммасига олишга ваколатли бўлган шахслари) ушбу юридик шахсни раҳбарлик асосида бошқаришни асосан Ўзбекистонда амалга оширади. Раҳбарлик асосида бошқариш жумласига, хусусан, ушбу чет эл юридик шахсининг жорий фаолиятига доир бўлган, бошқарувнинг ижро органлари ваколатларига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш киради.

Мисол учун, Акциядорлик жамияти ижро этувчи органига қуйидагилар кириши мумкин:

  • ижро этувчи орган раҳбари ўринбосари, бош бухгалтер, бош муҳандис ва бошқа бош мутахассислар;
  • бошқарувчилар - асосий ишлаб чиқариш бўлинмалари раҳбарлари;
  • акциядорлик жамияти фаолиятининг муҳим йўналишларини таъминловчи бошқа мутахассислар.

МЧЖнинг ягона ижро этувчи органи бўлиб директор (бош директор) ҳисобланади, у жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан унинг уставида белгиланган муддатга сайланади.

 

Резидент чет эл компанияси устидан назорат қилаётганлигини қандай аниқлаш мумкин

Агар Ўзбекистон резидентининг (юридик ёки жисмоний шахснинг) чет эл компаниясида иштирок этиш улуши қуйидагиларни ташкил этса, у чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этилади:

  • 2023 йил 1 январга қадар - 50%дан кўпроқни ташкил этса ;
  • 2023 йил 1 январдан бошлаб - 25%дан ортиқни ташкил этса ёки 10%дан ортиқни ташкил этса, агар барча Ўзбекистоннинг солиқ резидентларининг ушбу компанияда иштирок этиш улуши 50%дан ортиқ бўлса .

Чет эл компаниясида иштирок этиш улушини қандай аниқлаш СКнинг 38-моддасида ва СКнинг 40-моддасида белгиланган.

Соф фойдани (даромадни) тақсимлашга нисбатан компания томонидан қабул қилинадиган қарорларга ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш ёки таъсир кўрсатиш имконияти компания устидан назоратни амалга ошириш деб эътироф этилади. Бунда шахснинг бундай қарорларга ҳам ушбу компанияда бевосита ёки билвосита иштирок этиши туфайли, ҳам ушбу компанияни бошқариш қайси шартноманинг (битимнинг) предмети бўлса, ўша шартномада (битимда) иштирок этиши туфайли ёхуд ушбу шахс ҳамда компания ва (ёки) ўзга шахслар ўртасидаги бошқа ўзига хос муносабатлар туфайли таъсир этиши ёки таъсир этиш имконияти ҳисобга олинади .

 

Чет эл компанияси резидент ҳисобланмаса, бироқ у резидент томонидан назорат қилинса

Юқорида баён қилинганлардан келиб чиқиб, агар Ўзбекистон резиденти иштирок этиш улуши 50%дан ортиқни ташкил этадиган чет эл компаниясида таъсисчи бўлишни режалаштираётган бўлса ва ушбу компания Ўзбекистонда  ҳақиқатда бошқариладиган жойга эга бўлмаса (яъни, Ўзбекистоннинг солиқ резиденти деб эътироф этилмаса), у ҳолда 2022 йил 1 январдан бошлаб мазкур резидентга  қуйидаги иккита мажбурият юклатилади:

1) чет эл юридик шахси фаолиятида ўзининг иштирок этиши тўғрисида (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаларини таъсис этиш ҳақида) солиқ органини белгиланган шакллар бўйича хабардор қилиш;

2) СКнинг 203-208-моддаларида белгиланган тартибда тақсимланмаган фойдадан солиқ тўлаш.

Агар иштирок этиш улуши 50%га тенг бўлса, таъсисчи-резидент 2023 йил 1 январга қадар чет эл компанияси устидан назорат қилувчи шахс сифатида ҳисобланмайди.

 

Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:

 

 

Назорат қилинадиган чет эл компаниялари Назорат қилинадиган чет эл компаниялари Назорат қилинадиган чет эл компаниялари /ru/publish/doc/text180572_rezident_chet_el_kompaniyasida_ulushga_egalik_qilsa