Полезное для бухгалтера в декабре:
Тадбиркорлар касаначилар билан ишлашса
1 июлдан бошлаб касаначилик билан шуғулланадиган фуқаролар солиқ имтиёзларига эга бўлади. Шунингдек, ҳам касаначиларга, ҳам бундай меҳнат шаклини ташкил қиладиган тадбиркорларга субсидия ва имтиёзли кредитлар назарда тутилган .
1. Солиқ имтиёзлари
2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январга қадар касаначилар томонидан қуйидагилар тўланади:
- ЖШДСни 50%га, бироқ бир ойда кўпи билан 1 млн сўмгача камайтирган ҳолда;
- ижтимоий солиқни - ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган ставка бўйича (бир йилда камида БҲМнинг 0,5 баравари миқдорида) .
2. Субсидия
Олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига:
- ҳар бир касаначининг дастлабки 3 ой давомидаги меҳнати учун унинг ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия;
- “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган касаначиларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50%игача (бироқ БҲМнинг 10 бараваридан кўп бўлмаган миқдорида) субсидия берилади.
3. Кредитлар
Рўйхатга асосан маҳаллаларда жалб қилинган касаначилар сони камида 10 нафар бўлган тадбиркорларга имтиёз - Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кредит суммасининг 75%и миқдоригача кафиллик татбиқ этилади.
Кредит 3 йил муддатгача йиллик 10% ставкада Рўйхатдаги ҳар бир маҳалла учун 2 млрд сўмгача миқдорда берилади.
Сизга қуйидаги тавсиялар асқотиши мумкин:
- ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади;
- ЖШДС имтиёзни ҳисобга олган ҳолда қандай ҳисоблаб чиқарилади.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади