Полезное для бухгалтера в декабре:
Ҳисобот топширишга кечиксангиз, қандай санкциялар қўлланилади
Бу ҳолда қандай жарима ва пенялар қўлланилиши мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ гапириб берди:
– Шунга ўхшаш вазиятда ҳам юридик шахс, ҳам унинг мансабдор шахслари жавобгарликка тортилиши мумкин.
Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчи бўлган юридик шахснинг мансабдор шахси ёки солиқ тўловчи бўлган жисмоний шахс маъмурий жавобгарликка тортилади .
Эслатиб ўтамиз, айнан бухгалтерия ҳисоби субъекти раҳбари солиқ ҳисоботининг ва бошқа молиявий ҳужжатларнинг тайёрланишини таъминлаши шарт .
Шуни таъкидлаш муҳимки, МЖТКнинг 175-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар йўл қўйилган бузилишларни ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан 30 кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим. Бундан фуқароларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига зарар етказилган ҳоллар мустасно .
МЖТКнинг 175-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилади .
Солиқни ўз вақтида тўламаганлик учун, солиқдан ташқари пеня тўланади (уни тўлаш бўйича мажбуриятнинг бажарилишини таъминлашга доир бошқа чоралар, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари қўлланилишидан қатъи назар).
Ҳар бир кечиктирилган кун учун пеня солиқнинг тўланмаган суммасидан келиб чиқиб фоизларда белгиланади. Пенянинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг шу даврда амалда бўлган асосий ставкасининг 1/300 га тенг этиб қабул қилинади .