Полезное для бухгалтера в феврале:
Бойликларни масъул сақлашга топшириш ҳисобда қандай акс эттирилади? Уларни топшираётган тарафнинг балансидан ҳисобдан чиқариш ва қабул қилувчи тарафнинг балансига қабул қилиш керакми?
Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “TRI-S-AUDIT” аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА жавоб берди:
I. Юк топширувчида ҳисоб
Омонат сақлаш шартномаси бўйича бир тараф (омонат сақловчи) унга иккинчи тараф (юк топширувчи) берган ашёни сақлаш ва бу ашёни тўла ҳолида қайтариш мажбуриятини олади ФК 875-м..
Масъул сақлашга топширилган моддий бойликларга (ТМБга) бўлган ҳуқуқ ушбу бойликларни топширувчи шахсда сақлаб қолиниши боис, улар балансдан чиқарилмайди, балки ушбу счётга субсчётда акс эттирилади. Шу боис бундай ТМБ учун алоҳида субсчёт юритишни тавсия қиламиз.
Масалан, товар балансда “Омбордаги товарлар” 2910-бухгалтерия счётида акс эттирилади. Шунда омонат сақлашга топширилган товарни “Масъул сақлашга топширилган товарлар” 2965-субсчётида акс эттиринг. Материаллар ва асосий воситалар билан ҳам шундай йўл тутинг. Уларни асосий счётнинг тегишли субсчётида акс эттиришни тавсия қиламиз.
Бунинг учун корхонанинг ҳисоб сиёсатида қўшимча бухгалтерия ўтказмалари билан янги ишчи счётлар режасини пухта ишлаб чиқиб тасдиқлаш зарур.
Масалан:
- товарни ихтисослаштирилган омбор-совуткичга масъул сақлашга топшириш -
Дт 2965 “Масъул сақлашга топширилган товарлар”;
Кт 2910 “Омбордаги товарлар”;
- ёқилғини шуъба корхонасининг ихтисослаштирилган омборига топшириш -
Дт 1031 “Масъул сақлашга топширилган ёқилғи”;
Кт 1030 “Ёқилғилар”.
ТМБларни сақлаш учун тўлов муддатлари келганда ҳисобланган тўлов суммаси давр харажатларига (9400) киритилади, агар ушбу харажатлар ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобланмаса ёки таннархга киритилади, агар хом ашё сақланса.
Ижарага берилган асосий воситаларни ҳам худди шу тартибда ҳисобга олиш мумкин.
II. Омонат сақловчида ҳисоб
Агар омонат сақлаш - бу тадбиркорлик ёки бошқа профессионал фаолият бўлса, омонат сақловчи омонат сақлаш шартномаси бўйича ўз зиммасига юк топширувчининг ашёларини сақлашга қабул қилиш ва нарсаларни сақлаш мажбуриятини олиши мумкин ФК 876-м..
Масъул сақлашга олинган моддий бойликлар балансдан ташқари “Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар” 002-счётида акс эттирилади.
Олинадиган тўлов даромад сифатида акс эттирилади.
III. Агар омонат сақловчи сақланаётган ТМБдан фойдаланса, омонат сақловчида ҳисоб
Омонат сақловчи ўзига сақлаш учун топширилган ашёдан юк топширувчининг розилигисиз фойдаланишга ёки учинчи шахсларга ундан фойдаланиш имкониятини беришга ҳақли эмас. Сақланаётган ашёдан фойдаланиш унинг тўлиқ сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно ФК 881-м..
Ҳақиқатда, фойдаланиш имкониятини назарда тутувчи шартнома моҳиятига кўра омонат сақлаш шартномаси ҳисобланмайди, балки омонат сақловчи томонидан фойдаланиладиган ТМБнинг қарз шартномасини намоён қилади. Шу боис, омонат сақловчи ўз эҳтиёжлари учун фойдаланаётган ТМБни у ўз балансида юк топширувчининг олдидаги қарздорлик билан бир вақтда акс эттиради.
Бухгалтерия ўтказмалари:
- омонат сақловчи томонидан фойдаланилиши учун ТМБ масъул сақлаш омборидан олинди -
Дт 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи счётлар”, 2910 “Омбордаги товарлар”, 0100 “Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар”;
Кт 6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”.
Бир вақтда “Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар” 002-счётида (Кт 002) масъул сақлашга қабул қилинган ТМБ камаяди.
- Омонат сақловчи томонидан шунга ўхшаш ТМБлар масъул сақлаш омборига қайтарилди:
Дт 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши”;
Кт 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи счётлар”, 2910 “Омбордаги товарлар”, 0100 “Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар”.
Бир вақтда “Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар” 002-счётида (Кт 002) ТМБ сони ва суммаси тикланади:
Дт 6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”;
Кт 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши”.
Юк топширувчининг ҳисобида акс эттирилган товарнинг ва қарзни сўндириш учун сотиб олинган товарнинг қиймати ўртасидаги фарқ молиявий натижаларга киритилади.
IV. Агар омонат сақловчи сақланаётган ТМБдан фойдаланса, юк топширувчида ҳисоб
Омонат сақловчи юк топширувчини ТМБдан фойдаланиши ҳақида хабардор қилиши ва шунга ўхшаш ТМБ масъул сақлашга ўтказиладиган муддатни кўрсатиши керак. Бу ҳолда юк топширувчи чиқиб кетишни бошқа реализация ва омонат сақловчида дебиторлик қарзи юзага келиши счёти орқали акс эттиради.
- Юк топширувчида ўтказмалар:
Дт 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши”;
Кт 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи счётлар”, 2910 “Омбордаги товарлар”, 0100 “Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар”;
Дт 4890 “Бошқа дебиторлар қарзлари”;
Кт 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши”.
- Омонат сақловчидан масъул сақлаш омборида ТМБ тикланганлиги ҳақида билдиришнома олганда -
Дт 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи счётлар”, 2910 “Омбордаги товарлар”, 0100 “Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар”;
Дт 4890 “Бошқа дебиторлар қарзлари”.
Омонат сақловчи томонидан товардан фойдаланишдан олинган нафни аниқлашни ва товарни сақлаш учун тўловни ҳисобга олган ҳолда унга тузатиш киритишни тавсия қиламиз.
Агар ашёлардан фойдаланиш унинг тўлиқ сақланишини таъминлаш учун зарур бўлса ва омонат сақловчи бундан наф олмаса, омонат сақловчида фойдаланиш ҳолатини қўшимча ўтказмалар билан тасдиқлаш шарт эмас.
Сизга қуйидаги тавсиялар асқотиши мумкин: