ЎРҚ-783: махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига янги имтиёзлар

preview

Солиқ кодексига махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига солиқ имтиёзларини назарда тутувчи қўшимчалар киритилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида.

 

СКнинг 473-моддаси янги иккинчи қисм билан тўлдирилди (илгариги 2 ва 3-қисмлар рақамларини бир позиция пастга силжитувчи). Тузатишга биноан махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари фойда солиғини тўлашдан ўзи киритган инвестициялар ҳажмига қараб:

  • 3–5 млн АҚШ долл.  – 3 йил;
  • 5–15 млн АҚШ долл. – 5 йил;
  • 15 млн АҚШ долл. ундан юқори –10 йил муддатга озод қилинади.

Солиқ кодекси 474-моддасининг янги таҳририга мувофиқ кўрсатилган имтиёзнинг амал қилиш муддати махсус иқтисодий зона ҳудудида ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан эътиборан ҳисобланади.

СКнинг 483-моддаси эса янги тщлдирилган қисмга кўра махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари томонидан фойда солиғи бўйича имтиёзларнинг 2020 йил 1 январдан кейин фойдаланилмай қолган қисми 2020 йил 1 октябрга қадар реестрга киритилган иштирокчиларга нисбатан улар томонидан киритилган, 2020 йил 1 январга қадар амалда бўлган қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган инвестицияларнинг ҳажмига қараб, мазкур иштирокчилар реестрга киритилган пайтдан эътиборан 3 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга тўлиқ қўлланилади. Ушбу шарт СКнинг 473-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган фойда солиғи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддатига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text182875_urq-783_mahsus_iqtisodiy_zonalarning_ishtirokchilariga_yangi_imtiezlar