Полезное для бухгалтера в декабре:
Устав фондига қўшилган мулкий ҳиссага ҚҚС солинадими
“А” корхонаси (МЧЖ, ҚҚС тўловчиси) товарларни “Б” корхонасига (МЧЖ, айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси) устав фондига ҳисса сифатида бермоқчи. Бундай ҳисса беришга ҚҚС солинадими? Буни “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:
– Юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида товарларни бериш (хизматлар кўрсатиш) - бу ҚҚС ҳисоблаб чиқариш мақсадларида реализация қилиш бўйича айланма . Шу боис ҚҚС солинадиган товарларни беришда “А” корхонасида уни тўлаш бўйича мажбурият юзага келади.
Солиқ солишдан озод этиладиган реализация қилиш бўйича айланма СКнинг 243-моддасида белгиланган.
Устав фондига қўшиладиган мулкий ҳиссаларнинг пул баҳоси “Б” корхонасининг иштирокчилари умумий йиғилиши томонидан - барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган қарори билан тасдиқланади . Таъсисчилар томонидан келишилган мулкий ҳиссанинг қиймати реализация қилиш қиймати бўлади. Бу вазиятда “А” корхонаси ҚҚС бўйича солиқ базасини акциз солиғини (акциз тўланадиган товарлар учун) ҳисобга олиб, унга ҚҚСни киритмаган ҳолда ҳиссанинг қиймати сифатида аниқлайди .
Агар битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли. Солиқ тўловчи бундай қарор юзасидан битимнинг нархи бозор нархларига мувофиқлигини ва солиқ тўлашдан бўйин товлашга қаратилмаганлигининг асосларини тақдим этиш йўли билан низолашишга ҳақли .
Ўтказмалар:
Т/р |
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, минг сўм |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
|||
1 |
Товарни сотиб олиш акс эттирилди:
(1 725 : 115 х 100)
(1 725 – 1 600) |
1 600
125 |
|
|
2 |
Товарни етказиб бериш бўйича транспорт харажатлари акс эттирилди:
(115 : 115 х 100)
(115 – 100) |
100
15 |
|
|
3 |
Товарни устав капиталига ҳисса сифатида бериш акс эттирилди (бошқа иштирокчилар билан келишилган баҳода) (2 000 : 115 х 100) |
1 739,1 |
||
4 |
ҚҚС ҳисобланди (2 000 : 115 х 15) |
260,9 |
||
5 |
Товарнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди (1 600 + 100) |
1 700 |
“Б” корхонаси устав капиталига берилган товарни ҳисобланган ҚҚС билан - 2 000 минг сўм қийматида ҳисобга қабул қилади, чунки “Б” корхонаси – айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси .