Маиший техникани қайтариш қандай расмийлаштирилади

preview

“Дўкон маиший техникани реализация қилади. “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга биноан харидор камчиликларни аниқлаган тақдирда бутун кафолат муддати давомида товарни қайтариш ҳуқуқига эга. Бизнинг товарларимиз 1 йил ва ундан ортиқ кафолат муддатига эга. Жорий йилнинг июль ойига қадар сотишни бир томонлама ҳисобварақ-фактуралар билан расмийлаштирдик, ҳозир бундай имконият мавжуд эмас. Агар харидор бир неча ой олдин сотиб олган товарни қайтарса, қандай ҳаракат қилиш зарур?”. 

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси бош инспектори Рустам ТЎХТАСИНОВ тушунтирди:

 

– СКнинг 47-моддасига мувофиқ товарларни ва хизматларни реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сотиб олувчига ЭҲФ тақдим этиши шарт.  Бироқ ушбу талаб сотувчи харидорга касса чекини берган тақдирда қўлланилмайди.

06.09.2019 йилдаги ПФ-5813-сон Фармон билан ДСҚнинг таклифи маъқулланди – аҳоли билан нақд пулли ёки банк карталари ёрдамида ҳисоб-китобларда онлайн-НКТ қўлланилади. Барча ушбу ҳисоб-китоблар Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомга асосан амалга оширилади.

ЭҲФ қисмида чекловлар қонун ҳужжатларининг ушбу нормаларига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида 2022 йил июлдан бошлаб жорий этилган.

Товар қайтарилган тақдирда солиқ базасига тузатиш киритиш зарур .

Агар харидор томонидан қайтариладиган товар дўкон сотишларни бир томонлама ЭҲФ билан расмийлаштирган пайтда у томондан сотиб олинган бўлса, Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 40-41-бандларига мувофиқ:

  • сотиш чоғида тақдим этилган ҳисобварақ-фактурага қўшимча ҳисобварақ-фактура тақдим этиш зарур;
  • ушбу қўшимча ҳисобварақ-фактура маиший техникани қайтараётган харидор томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
Эътибор беринг
Қўшимча ҳисобварақ-фактура кафолат муддати белгиланган товар қайтарилганда фақат кафолат муддати доирасида расмийлаштирилиши мумкин.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /ru/publish/doc/text183978_maishiy_tehnikani_qaytarish_qanday_rasmiylashtiriladi