Полезное для бухгалтера в декабре:
ДМ ПҚ-3857-сон қарорга мувофиқ имтиёзлардан фойдалана оладими
«Хорижий компаниянинг доимий муассасаси халқаро молия ташкилотининг қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳасини амалга оширишда қатнашмоқда. 16.07.2018 йилдаги ПҚ-3857-сон қарорга мувофиқ, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ҚҚС тўлашдан 2021 йил 1 июлгача озод этилган эди. Бунинг акси назарда тутилган қонуности ҳуқуқий ҳужжат бекор қилинмаган бўлса, ДМ ПҚ-3857-сон қарор ва 30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонуннинг 6-м. билан тақдим этилган имтиёзлардан фойдаланишга ҳақлими? ».
Ушбу саволга buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг бош мутахассиси Раъно АЛИШАЕВА ва «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб бердилар:
– 16.07.2018 йилдаги ПҚ-3857-сон қарорнинг 2-б. 5-хатбошисига мувофиқ, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) қўшилган қиймат солиғини тўлашдан 2021 йил 1 июлгача озод этилган эди.
Бундан ташқари, 30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, халқаро шартномалар бўйича 2020 йил 1 июлга қадар маъқулланган, тўлиқ ёки қисман ХМИ/ХҲМТнинг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан Ўзбекистонда амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида юридик шахслар томонидан сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланмага, шунингдек уларни олиб киришга ҚҚС ва акциз солиғи солинмайди. Ушбу қоидалар Ўзбекистон тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган ёки қайта кредитланадиган халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан сотиб олинадиган товарларга (хизматларга) нисбатан қўлланилмайди .
Шу тариқа, инвестиция лойиҳаси 2020 йил 1 июлга қадар маъқулланган ва ХМИ маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган бўлса, норезидентларнинг доимий муассасаларига 30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонунда назарда тутилган ҚҚС бўйича имтиёз татбиқ этилади.