Янги Меҳнат кодекси: таътиллар (1-қисм)

preview

Янги Меҳнат кодексидаги кўплаб ўзгаришлар йиллик меҳнат таътили, ижтимоий ва бошқа таътилларни тақдим қилишга тегишли.  Кадрлар бўйича ходим бошқа янгиликлар билан танишишни кейинга суриши мумкин, лекин таътиллар жадвалини кўп ўтмай  – декабрь ойида  тузишига тўғри келади.  Шунинг учун у ўзига, иш берувчи ва ходимларга ортиқча муаммолар туғдирмаслик учун кўп масалаларни  ҳозирдан яхши тушуниб олишга  ҳаракат қилиши  керак.

Kadrovik.uz бу борада юридик фанлар номзоди, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара Хикматова томонидан тақдим қилинган тушунтиришлар учун миннатдор.

Мавзу  жуда катта, шунинг учун биз уни уч қисмга бўлиб ёритдик.

 

– Янги Меҳнат кодексида тақдим этиладиган таътиллар турлари батафсил баён қилинган. Улар  жами 4 та (28.10.2022 й. ЎРҚ-798-сон Қонун таҳриридаги МК 213-м.):

  • ҳар йилги меҳнат таътили;
  • ижтимоий таътиллар;
  • иш ҳақи қисман сақланадиган таътил;
  • иш ҳақи сақланмайдиган таътил.

Ушбу таътиллар орасида биз учун янги тури – бу иш ҳақи қисман сақланадиган таътил. Бу ҳақда кейинроқ гаплашамиз.

Юқорида санаб ўтилган барча 4 турдаги таътиллар меҳнат шартномаси асосида ишлаётганларга берилади.

Бу аниқлаштириш тасодифий эмас. Чунки амалда меҳнат муносабатлари кўпинча сунъий равишда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар билан алмаштирилади. Бўш турган штат лавозими учун меҳнат шартномаси эмас, балки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилади ва бу аслида нотўғри. Меҳнат шартномаси асосида банд бўлган ходим меҳнат қонунчилигида назарда тутилган барча кафолатларни, шу жумладан таътилларни олади. Фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома бўйича ишларни бажарувчи эса йўқ.

Шунинг учун  янги Меҳнат кодексида меҳнат қонунчилиги  фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар асосида ишларни бажараётган (хизматлар кўрсатаётган) шахсларга нисбатан татбиқ этилмаслиги аниқ белгилаб қўйилган  (28.10.2022 й. ЎРҚ-798-сон Қонун таҳриридаги МК 11-м. 12-қ.). Бироқ бунда – улар ҳақиқатда ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнатга оид муносабатларни тартибга солса, бундай шартномалар тузишни тақиқлайди. (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 11-м. 3-қ.).

Агар шунга қарамай, фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома тузилган бўлса, унинг асосида юзага келадиган муносабатлар эса кейинчалик назорат органи томонидан меҳнат муносабатлари деб тан олинса, уларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар қўлланилади (28.10.2022 й. ЎРҚ-798-сон Қонун таҳриридаги МК 11-м. 3-қ.).

 

Ҳар йилги меҳнат таътили (28.10.2022 й. ЎРҚ-798-сон Қонун таҳриридаги МК 216-м.).

Янги МКда биринчи марта «меҳнат таътили» тушунчаси берилган. Бу – ҳар йилги меҳнат таътили дам олиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун иш ўрни (лавозими) ҳамда ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда ходим ишдан озод этиладиган, ходимга ҳар йили иш йили давомида бериладиган вақт давридир. Иш берувчи учун бу меҳнат таътилини ҳар бир ходимга ўз вақтида бериш бўйича тўғридан-тўғри кўрсатмадир.

Давомини kadrovik.uz да ўқинг.

 


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text185713_yangi_mehnat_kodeksi_tatillar_1-qism